Лэмпард: "Каллум ўзимга ҳам керак"

Mirjalol Normatov
4 окт 2020
"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одоининг "Бавария"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Олдинроқ футболчининг хизматларига "Бавария" томонидан қизиқишлар бўлаётганлиги ва мюнхенликлар футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олиши мумкинлиги айтилганди.

"Каллум ўзимга ҳам керак, у менинг режаларимда бор. "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда у жуда яхши ўйнади, иккинчи бўлимда жуда агрессив ҳаракат қилди", - деди Лэмпард.

Каллум "Челси" таркибида 65 ўйинда 9 гол ва 11 ассист қайд этган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal