Лэмпард: "Челси" бугун сайрга чиққандек ўйнади"
02 авг 2020 11:20
Янгиликлар
Лэмпард: "Челси" бугун сайрга чиққандек ўйнади"
"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард Англия Кубоги финалидаги мағлубият ҳақида гапирди.
"Дастлабки 10-15 дақиқа яхши ўйнадик, қолган пайтдаги ўйинларда ўзимизни айблашимиз керак. Ўзимизга қаттиқ ишониб юбордик, шу сабабли майдонда пиёда юриб, сайрга чиққандек ҳаракат қилдик. Шундан кейин барчаси бизнинг зараримизга кета бошлади. Мағлубиятда фақатгина ўзимиз айбдормиз.
Менинг қўлимдан нима келади? Жойимда туриб бақира оламан ҳолос! Ўйинда бўлган айрим элементларни йил бўйи машғулотларда ишлагандик, лекин бугун мавсумнинг сўнгги ўйини, йигитлар секин ўйнашди. Финалга ҳос бўлмаган ўйин кўрсатдик.
Навбатдаги ҳафта ҳақида ўйламаяпман. Бугун бизда икки ёмон ҳолат: икки жароҳат бўлди. Узоқдан узоқ давом этган мавсумнинг энг ёмон ҳолати шу бўлди", - деди Лэмпард.
Фикрлар