UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Легионерлар лимити 4+1га ўзгарди. Бу керакмиди? Янгиликлар

Легионерлар лимити 4+1га ўзгарди. Бу керакмиди?

Бу йил ички чемпионатимизда катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Аввало олий лига Суперлига, биринчи лига эса Про-лига номига ўзгарди.

ПФЛ Суперлигада 12та жамоа иштирок этишини маълум қилгани билан ҳалиям барча жамоаларни тўлиқ билмаймиз. Чунки мусобақа ўтказувчи ташкилот фалон-фалон жамоа расман Суперлигада ўйнайди деб якуний қарор қилгани йўқ. Балки ПФЛ ўзи учун аниқлаб олгандир, лекин оммага эълон қилмагунча барибир тахмин ва фаразлар кўпаяверади.

Шунга қарамай, ПФЛ 2018 йилги мусобақалар учун Регламентни ишлаб чиқди. Регламентда янгилик кўп ва бу ҳақда чемпионат бошланишига яқин қолганда батафсил тўхталамиз. Эшитимизча, бу йил Суперлига март ойининг бошидан бошланар экан. Шу ўринда Регламентдаги легионерлар лимити бўйича янгиликка тўхталишни лозим топдик. Негаки шу пайтгача 3+1 бўлиб келган лимит бу йилдан 4+1га ўзгарди. Яъни, бу йил клублар ўз сафларига жами бешта хорижлик футболчини қўшиб олишлари мумкин. Ва мана шу беш нафар легионер орасида биттаси осиёлик бўлиши шарт.

Энди ПФЛ нима сабабдан бундай қарорга келди, аксар клублар шундоқ ҳам пул томонлама қийналаётган бир пайтда шартмиди шу иш дейишингиз мумкин. Аммо унутмангки, Суперлига клублари легионер олиб келишга мажбур эмас. Хоҳласа битта ё иккита олиши, хоҳламаса умуман олмаслиги мумкин. Энди буёғи клубларнинг ўзига қолган. Лекин бизга маълум бўлишича, бу ўзгариш “Пахтакор” таклифи билан юз берган. Яъни, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе легионерлар лимитини ошириш бўйича таклиф берган, натижада ПФЛ хорижликлар сонини биттага ошириб қўйган.

Ўзбекистон чемпионатига легионерлар керакми? Албатта, яхши ўйинчи бўлса ҳаммага керак. Лекин шунчаки келиб бир йил ё ярим мавсумни ўтказадиган футболчидан нима фойда? Яхши легионер бу - яхши пул дегани. Уларнинг бир йиллик маошини бизда унча-мунча клуб тўлай олмайди. Шу боис кўпчилик арзон-гаров легионерларга ёпишиб олди. Кўпларининг эса номи легионер холос, ўйини борасида мақтаниб гапира олмаймиз. Лимитнинг 4+1га ўзгариши ўзбек футболига нима беради деган саволга тўхталишдан олдин охирги уч йил ичида юртимизда ўйнаган легионерлар ҳақида фикр юритсак. Зеро бирор ўзгаришга қўл уришдан олдин бунинг сабабларини ўрганиб чиққан маъқул деб ўйлаймиз.


2015 йил. 39 легионер

Статистикага мурожаат қиламиз, 2015 йилги чемпионатда 39 нафар легионер Ўзбекистон олий лигасида ўйнаган. Лекин уларнинг барчаси ўзидан яхши таассурот қолдирган дея олмаймиз. Мана шу 39 хорижликдан 13 нафари чемпионат охиригача клубларда қолмаган. Хусусан “Насаф”да ўйнаган Олександр Коблаш дастлабки учта турдан сўнг нимадир сабаб бўлиб уйига кетиб қолади.

“Бухоро” йил бошида учта легионер билан шартнома имзолайди: Богдан Хауши, Виталий Пламадела ва Вадим Кравческу. Аммо улар биринчи даврадан кейин клубни тарк этишади. Вячеслав Шевченко деган ҳужумчи эса бир давра “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилиб, атиги иккита гол уришга эришади.

Биринчи даврадан кейин жамоа билан хайрлашиш “Навбаҳор”да ҳам рўй беради. Юрий Рижко билан Александр Меленчук юртимизни тарк этишади. ОЧЛ учун олиб келинган Дамир Кояшевич билан Руслан Корян “Локомотив” гуруҳдан чиқа олмагач, ёзда клуб билан хайрлашишади. “Динамо” эса ҳеч ким танимайдиган икки легионер Константин Мандриченко ва Александр Болиян билан биринчи даврани бир амаллаб ўтказади, аммо ёзда уларга жавоб бериб юборади.

Ҳартугул “Машъал”нинг россиялик ҳужумчиси Владислав Иванов 12 ўйинда бешта гол уриб ўзидан яхши таассурот қолдираётганди, бироқ у ҳам биринчи даврадан кейин кетиб қолади. “Қўқон-1912” таркибида ўнта учрашувда майдонга тушган Владимир Аргун кўпчилик қатори ёзги танаффусда уйига қайтиб кетади.

Яна қизиқ томони шундаки, икки футболчи ёз пайтида ўтказилган тиббий кўрикдан ўта олмаган. Лекин улар мавсум охиригача клуб таркибида қолишади. Булар - “Андижон” футболчиси Предраг Вуйович билан “Насаф” ҳимоячиси Рой Рок. Одам ҳайрон қолади, модомики, улар тиббий кўрикдан ўта олмаган экан ушлаб ўтиргандан не фойда? Клубда қолди дегани, йил охиригача унга ойлик маош берилди дегани эмасми?

Иккинчи давра арафасида икки жамоа ўз сафини биттадан футболчи билан тўлдириб олади. “Олмалиқ” ўз таркибида дарвозабон Валерий Фомичевни, “Бухоро” эса Максим Антонюк деган футболчини рўйхатдан ўтказади. Дарвозабон Фомичев иккинчи даврада 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборган. Максим Антонюк эса “Бухоро” сафида фақат битта ўйинда майдонга тушади.

Хўш, бу футболчилар ўзбек футболи ривожига қандай ҳисса қўшган бўлишлари мумкин? Бундан ташқари, ўша йили уч футболчи олий лиганинг иккита клубида тўп тепган. Молдовалик Адриан Кашкавал биринчи даврада “Олмалиқ”да ўйнаб, иккинчи давра олдидан “Нефтчи”га ўтиб кетади.


Болгариялик Николай Чипев дегани биринчи давра “Динамо”да ўйнайди, кейин эса “Бухоро” таркибига бориб қўшилади. Шунингдек, Сергей Георгиев деган умуман таниш бўлмаган легионер дастлаб “Навбаҳор” билан шартнома тузади ва иккинчи давра арафасида у ҳам “Бухоро”га кўчиб ўтади. 2015 йил фақат 21 нафар футболчигина клубини ўзгартирмай мавсум охиригача битта жамоада фаолиятини ўтказган.

Эсингизда бўлса, ўшанда энг кўп хорижлик футболчи Молдовадан ташриф буюрганди. Уларнинг сони саккиз нафарни ташкил этган. Умуман олганда, 2015 йил 14 мамлакат футболчилари бизнинг чемпионатда тўп суришган. Хусусан Россиядан олтита, Сербиядан бешта, Украинадан тўртта, Беларусь ва Туркманистондан уч нафар, Черногория ва Грузиядан иккита ҳамда Тунис, Япония, Словения, Болгария, Руминия ва Босниядан биттадан.

Албатта, улар орасида ўзидан илиқ таассурот қолдирган футболчилар ҳам бўлган. Масалан, Евгений Черемисин “Нефтчи” таркибида яхши ҳаракат қилганини кўпчилик ишқибозлар эслайди. Туркманистонлик Арслонмурод Омонов “Олмалиқ” сафида барча 30 ўйинда майдонга тушиб, ўзини кўрсатганди.

Бундан ташқари, Сато Минори, Аднан Ораховац, Артур Геворкян, Дарко Станоевич, Неманья Яничич, Шакер Зуаги, Георги Квесиешвили, Кахи Махарадзе, Юрий Рижко каби легионерлар ҳам футболимизга нимадир бера олишди. Лекин шундай легионерлар борки, улар бекордан бекорга ўйнаб кетишди, клублар эса мўмайгина пулни тўлаб оғизларини ланг очиб қолаверган.

Олий лига-2015. Легионерлар статистикаси


Футболчи

Жамоаси

Амплуа

Т.сана.

Ўйин

Дақиқа

Гол

СК

ҚК

Евгений Черемисин (Россия)

"Нефтчи"

Дар.

29.02.1988

30

2700

-

2

0

Арслонмурод Омонов (Туркманистон)

"Олмалиқ"

Яр.ҳим

28.03.1990

30

1699

5

3

0

Адриан Кашкавал (Молдова)

"Олмалиқ" / "Нефтчи"

Ҳим.

10.06.1987

29

2610

4

3

0

Сато Минори (Япония)

"Бунёдкор"

Яр.ҳим

02.03.1991

28

2520

4

6

0

Геннадий Мошняга (Молдова)

"Андижон"

Дар.

25.04.1985

28

2520

-

1

0

Андрей Деркач (Украина) 

"Қизилқум"

Яр.ҳим

28.05.1985

28

2417

3

9

0

Неманья Йованович(Сербия)

"Олмалиқ"

Ҳуж.

03.03.1984

28

2380

9

6

0

Аднан Ораховац(Сербия)

"Пахтакор"

Ҳим.

05.02.1991

27

2304

3

6

0

Микита Букаткин (Беларусь)

"Машъал"

Яр.ҳим

07.03.1988

27

2299

2

11

0

Николай Чипев (Болгария)

"Динамо" / "Бухоро"

Яр.ҳим

22.02.1989

27

2033

2

3

1

Артур Геворкян (Туркманистон) 

"Насаф"

Яр.ҳим

22.11.1984

26

2280

11

2

0

Игорь Голбан(Россия)

"Қўқон-1912"

Ҳим.

31.07.1990

26

2268

1

8

0

Евгений Гоголь (Россия)

"Олмалиқ"

Ҳим.

20.01.1986

26

2210

2

5

3

Дарко Станоевич (Сербия)

"Шўртан"

Ҳим.

12.04.1987

25

2250

2

4

0

Неманья Яничич (Сербия)

"Локомотив"

Ҳим.

13.07.1986

25

2136

0

7

0

Шакер Зуаги (Тунис)

"Бунёдкор"

Яр.ҳим

10.01.1985

25

1909

7

4

0

Георги Квесиешвили (Грузия)

"Қизилқум"

Ҳим.

01.12.1985

25

1907

0

4

0

Кахи Махарадзе (Грузия)

"Пахтакор"

Яр.ҳим

20.10.1987

23

1819

6

2

1

Иван Милошевич (Сербия)

"Бунёдкор"

Ҳим.

03.11.1984

22

1862

0

4

0

Сергей Георгиев (Молдова)

"Навбаҳор" / "Бухоро"

Яр.ҳим

20.10.1991

17

1191

4

5

1

Андрей Мельничук (Украина)

"Динамо"

Дар.

14.11.1978

16

1363

-

2

0

Предраг Вуйович (Черногория)

"Андижон"

Яр.ҳим

20.08.1983

15

1337

2

1

0

Виталий Пламадела (Молдова)

"Бухоро"

Яр.ҳим

21.01.1985

15

1205

0

3

0

Вадим Кравческу (Молдова)

"Бухоро"

Яр.ҳим

07.03.1985

13

1141

0

3

0

Вячеслав Шевченко (Украина)

"Қизилқум"

Ҳуж.

30.05.1985

13

1115

2

2

0

Юрий Рижко (Беларусь)

"Навбаҳор"

Ҳим.

10.10.1989

13

1113

0

2

0

Рой Рок (Словения)

"Насаф"

Ҳим.

08.10.1986

12

974

1

1

0

Владислав Иванов (Россия)

"Машъал"

Ҳуж.

24.01.1986

12

947

5

0

0

Самир Бекрич (Босния)

"Бунёдкор"

Яр.ҳим

20.10.1984

12

490

0

1

0

Богдан Хауши (Руминия)

"Бухоро"

Ҳим.

29.09.1985

10

815

1

4

1

Александр Меленчук (Молдова)

"Навбаҳор"

Дар.

20.03.1979

10

777

-

1

0

Владимир Аргун (Россия)

"Қўқон-1912"

Яр.ҳим

06.05.1991

10

566

0

2

0

Руслан Корян (Россия)

"Локомотив"

Ҳуж.

15.06.1988

10

489

2

1

0

Валерий Фомичев (Беларусь)

"Олмалиқ"

Дар.

23.02.1988

8

655

-

0

1

Дамир Кояшевич (Черногория)

"Локомотив"

Яр.ҳим

03.06.1987

8

320

1

1

0

Александр Болиян (Туркманистон)

"Динамо"

Ҳуж.

27.07.1989

5

361

0

0

0

Константин Мандриченко (Молдова)

"Динамо"

Яр.ҳим

19.02.1991

4

234

0

0

0

Олександр Коблаш (Украина)

"Насаф"

Ҳуж.

05.09.1989

3

253

2

0

0

Максим Антонюк (Молдова)

"Бухоро"

Яр.ҳим

15.01.1991

1

57

0

0

0



2016 йил. 31 легионер

2015 йилги мавсумда легионерлар кўрсатган ўйиндан хулоса қилган клублар бир йил ўтиб сал мулоҳаза юритган ҳолда иш қила бошлашди. Буни жамоаларга таклиф этилган легионерлар сони камайгани ҳам айтиб турибди. 2015 йил олий лигада жами 39 легионер фаолият олиб борган бўлса, 2016 йилги мавсумда бу кўрсаткич 31ни ташкил этди. Демак, саккизта кам. Бу эса сондан кўра сифатга эътибор берилганини англатади. Қолаверса, легионер дарвозабонларга рухсат берилмаганини ҳам ёддан чиқармаслик жоиз.

Айтиш мумкинки, 2016 йил чемпионат тарихдаги энг яхшиларидан бири сифатида ёдда қоладиган бўлди. Аввало шу йили “Локомотив” ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритган бўлса, номига келиб ўйнаб кетган легионерлар кўп ҳам кўзга ташланмади. Айтиш мумкинки, ҳар бир клубда битта ё иккита легионер ўзини кўрсата олди. Хусусан Неманья Йованович “Қизилқум”да яхши мавсумни ўтказди. У 29 учрашувда майдонга тушиб, 13та гол урди. “Қўқон-1912”дан “Насаф”га ўтган Игорь Голбан ҳам ўзини кўрсатди, у ҳимоячи бўлишига қарамай, бешта тўп киритди.


Лекин “Локомотив”га ўтган Артур Геворкян зўр ўйнаб кетди дея олмаймиз. Жамоа гарчи чемпионликка эришган бўлса-да, Артур “Локо”да “Насаф”даги ўйинини намойиш эта олмади. Грузиялик легионер Кахи Махарадзе эса аксинча “темирйўлчилар” сафига ўтгач янада шаклланди. Керак пайтда ҳатто ҳимоя марказида ўйнаб жамоадошларига ёрдам берди. Сато Минори шу йили “Бунёдкор”да ўзининг энг эсда қоларли мавсумларидан бирини ўтказди дея оламиз. Бундан ташқари, “Олмалиқ”да Евгений Гоголь, “Машъал”да Андрей Деркач, “Навбаҳор”да Олександр Пишур ва айниқса “Бухоро”да Вадим Чемиртан каби легионерлар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди.

Олий лига-2016. Легионерлар статистикаси

Футболчи

Жамоаси

Амплуа

Т.санаси

Ўйин

Дақиқа

Гол

СК

ҚК

Неманья Йованович (Сербия)

“Қизилқум”

Ҳуж.

03.03.1984

29

2394

13

3

0

Игорь Голбан (Россия)

“Насаф”

Ҳим.

31.07.1990

28

2419

5

4

0

Артур Геворкян (Туркманистон)

“Локомотив”

Яр.ҳим

22.11.1984

28

1889

3

1

1

Евгений Гоголь (Россия)

“Олмалиқ”

Ҳим.

20.01.1986

27

2391

3

5

1

Кахи Махарадзе (Грузия)

“Локомотив”

Яр.ҳим

20.10.1987

27

2360

3

3

0

Аднан Ораховац (Черногория)

“Пахтакор”

Ҳим.

05.02.1991

27

2008

1

6

0

Сато Минори (Япония)

“Бунёдкор”

Яр.ҳим

02.03.1991

27

1978

5

4

0

Георгий Квесиешвили (Грузия)

“Қизилқум”

Ҳим.

01.12.1985

26

2283

2

1

0

Юрица Булят (Хорватия)

“Бунёдкор”

Ҳим.

12.09.1986

25

2250

0

10

0

Арслонмурод Омонов (Туркманистон)

“Олмалиқ”

Яр.ҳим

28.03.1990

24

1698

3

3

1

Андрей Деркач (Украина)

“Машъал”

Яр.ҳим

28.05.1985

22

1558

1

7

0

Владислав Павленко (Украина)

“Машъал”

Яр.ҳим

05.04.1994

21

1570

0

2

0

Александр Алемпиевич (Сербия)

“Бунёдкор”

Яр.ҳим

25.07.1988

20

1361

1

3

0

Неманья Яничич (Сербия)

“Локомотив”

Ҳим.

13.07.1986

15

1305

0

2

0

Дарко Гожкович (Сербия)

“Қўқон-1912”

Ҳим.

26.09.1986

14

1259

1

3

0

Олександр Пишур (Украина)

“Навбаҳор”

Ҳим.

29.01.1981

14

1123

5

2

0

Вячеслав Шевченко (Украина)

“Қизилқум”

Ҳим.

30.05.1985

14

1109

3

2

0

Никола Валентич (Сербия)

“Қўқон-1912”

Ҳим.

06.09.1983

13

1170

0

5

0

Денис Илеску (Молдова)

“Андижон”

Ҳим.

20.01.1987

13

1152

0

4

0

Драган Черан (Сербия)

“Насаф”

Ҳуж.

06.10.1987

13

955

12

3

0

Ярослав Мартинюк (Украина)

“Олмалиқ”

Яр.ҳим

20.02.1989

12

944

2

2

0

Огнен Красич (Сербия)

“Насаф”

Яр.ҳим

09.04.1988

12

943

3

2

0

Элман Тагаев (Туркманистон)

“Андижон”

Яр.ҳим

02.06.1989

12

775

0

1

0

Шакер Зуаги (Тунис)

“Бунёдкор”

Яр.ҳим

10.01.1985

12

738

1

2

0

Вадим Чемиртан (Молдова)

“Бухоро”

Яр.ҳим

21.07.1987

11

829

8

5

0

Дарко Станоевич (Сербия)

“Олмалиқ”

Ҳим.

12.04.1987

10

798

1

1

0

Деян Больевич (Черногория)

“Насаф”

Ҳим.

30.05.1990

7

562

2

0

0

Доржи Сангаджиев (Россия)

“Навбаҳор”

Яр.ҳим

19.02.1996

7

487

0

2

0

Андрей Бугняк (Молдова)

“Андижон”

Ҳуж.

30.03.1988

7

446

0

1

0

Чой Хюн Йеон (Ж.Корея)

“Навбаҳор”

Яр.ҳим

16.04.1984

4

196

0

0

0

Славен Степанович (Черногория)

“Локомотив”

Ҳуж.

02.11.1987

2

42

0

0

0



2017 йил. 37 легионер

Ниҳоят ўтган йилги мавсумга ҳам етиб келдик. Якунланган 2017 йилда жами 37 легионер клублар таркибида рўйхатдан ўтказилди. Демак, сон яна ошиб кетганини кўришимиз мумкин. Мана шу 37 легионердан 10 нафари чемпионат тугамасдан кетиб қолишди. Ўз юртига қайтиб кетишни “Шўртан” легионери Олександр Пишур бошлаб берди. У атиги учта ўйинда майдонга тушиб, нарсаларини йиғиштирди-ю, шартномасини бекор қилиб қайтиб кетди.

“Нефтчи” йил бошида учта легионерни қўшиб олганди. Аммо Вадим Абрамов бош мураббийликни қўлга олгач, ёзда уларнинг учаласига ҳам жавоб бериб юборди. Булар - Дмитрий Комаровский, Сергей Концевой ва Терентий Луцевич. Номларни қаранг! Булар ўзи футбол ўйнаганми деган савол юзага келади.

Легионер олиб келишда деярли хато қилмайдиган “Бунёдкор” бу йил негадир хатога йўл қўйди. Эҳтимол бу Сергей Лушаннинг қарори туфайли юз берган бўлиши мумкин, чунки биз биламизки, Миржалол Қосимов жамоага янги ўйинчи олаётганда доим етти ўлчаб бир кесишни маъқул кўради. “Бунёдкор” ўз сафига Душан Мичични таклиф этганди, аммо давралар оралиғида унинг кетишига тўсқинлик қилмади.

“Пахтакор” ҳимоячиси Юрица Булят ёзда Беларусь чемпиони БАТЭга ўтиб кетди. Шунингдек, “Қизилқум” ҳам ўз футболчиси Андрей Деркачга жавоб бериб юборди. “Локомотив” яхши ниятлар билан олиб келган Гнохере Кризо ўйнаб кета олмади. “Машъал” ҳам ёзда ўзининг икки легионери Владислав Павленко билан Умеджон Шариповга чиқиш эшикларини кўрсатди.


Иккинчи давра олдидан етти нафар футболчини клублар рўйхатдан ўтказишди. Энг кўп трансфер қилган жамоа “Пахтакор” бўлди. Бу жамоа 3+1дан тўлиқ фойдаланиб таркибга тўрт нафар хорижликни таклиф этди. Шундай қилиб Марко Симич, Тиаго Безерра, Гиди Канюк, Ростин Гриффитс кабилар “шерлар”га айланишди.

“Қизилқум” яна ҳеч кимга таниш бўлмаган Максим Юркуни рўйхатдан ўтказди. “Локомотив” эса ўйнаб кета олмаган Кризо ўрнини Олабиран Блессинг билан тўлдириб олди. “Машъал” ҳам бошқалардан ортда қолмай деб япониялик Томоки Мураматсу билан шартнома тузди.

Лекин ўзини кўрсатган легионерлар ҳам кўзга ташланди. Масалан, Драган Черан мавсумни юқори нотада ўтказиб, “Насаф”нинг иккинчи ўринни эгаллашига муносиб ҳисса қўшди. Қолаверса, у 19та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Игорь Йелич, Кахи Махарадзе, Неманья Йованович каби футболчилар 29тадан ўйинда майдонга тушишди.

Энг кам ўйин ўтказган легионер Андрей Деркач бўлди. У бор-йўғи битта учрашувда ҳаракат қилди. Япониялик Мураматсу “Машъал” сафида ўн беш дақиқадан иккита ўйинда ўйнади, холос.

Олий лига-2017. Легионерлар статистикаси

Футболчи

Жамоаси

Амплуа

Т.сана

Ўйин

Дақиқа

Гол

СК

ҚК

Игорь Йелич(Сербия)

"Олмалиқ"

Яр.ҳим

28.12.1989

29

2528

5

6

0

Кахи Махарадзе(Грузия)

"Локомотив"

Яр.ҳим

20.10.1987

29

2398

1

3

0

Неманья Йованович(Сербия)

"Навбаҳор"

Ҳуж.

03.03.1984

29

1974

7

4

0

Драган Черан(Сербия)

"Насаф"

Ҳуж.

06.10.1987

28

2510

19

4

0

Артур Геворкян(Туркманистон)

"Қизилқум"

Яр.ҳим

22.11.1984

28

2393

5

1

0

Филипп Райевац(Сербия)

"Қўқон-1912"

Ҳуж.

21.06.1992

28

2286

7

4

0

Владислав Косминин(Беларусь)

"Олмалиқ"

Ҳим.

17.01.1990

27

2430

6

7

0

Владимир Баенко(Украина)

"Бухоро"

Ҳим.

09.02.1990

27

2430

3

12

0

Игорь Голбан(Россия)

"Насаф"

Ҳим.

31.07.1990

27

2430

3

4

0

Дарко Станоевич(Сербия)

"Навбаҳор"

Ҳим.

12.04.1987

27

2289

1

5

0

Аднан Ораховац(Черногория)

"Пахтакор" / "Динамо"

Ҳим.

05.02.1991

24

2092

4

8

0

Дарко Гожкович(Сербия)

"Қўқон-1912"

Ҳим.

26.09.1986

23

2045

3

6

0

Раду Рогак(Молдова)

"Динамо"

Ҳим.

07.06.1995

22

1843

1

1

0

Ивор Вейцер(Хорватия)

"Бухоро"

Яр.ҳим

24.05.1988

19

1143

4

5

0

Муҳаммад Коне(Кот-Д'Ивуар)

"Локомотив"

Ҳим.

12.12.1993

17

1244

0

6

0

Шота Григалашвили(Грузия)

"Олмалиқ"

Яр.ҳим

21.06.1986

17

788

1

2

0

Игорь Тиманюк(Беларусь)

"Машъал"

Ҳим.

31.12.1994

16

1300

1

4

1

Фарҳод Мусабеков(Қирғизистон)

"Олмалиқ"

Яр.ҳим

03.01.1994

16

841

0

0

0

Кирилл Пасичник(Қозоғистон)

"Бухара"

Ҳим.

24.05.1993

15

1270

1

2

0

Тиаго Безерра(Бразилия)

"Пахтакор"

Яр.ҳим

12.02.1987

14

1225

4

2

0

Гиди Канюк(Исроил)

"Пахтакор"

Яр.ҳим

11.02.1993

14

1021

1

1

0

Марко Симич(Сербия)

"Пахтакор"

Ҳим.

16.06.1987

13

1156

3

4

0

Дмитрий Комаровский(Беларусь)

"Нефтчи" 

Яр.ҳим

10.10.1986

12

993

2

3

0

Вадим Чемиртан(Молдова)

"Бунёдкор"

Ҳуж.

21.07.1987

11

444

2

0

0

Юрица Булят(Хорватия)

"Пахтакор"

Ҳим.

12.09.1986

9

603

0

2

0

Сергей Концевой(Беларусь)

"Нефтчи"

Ҳим.

21.06.1986

8

720

0

3

0

Ростин Гриффитс(Австралия)

"Пахтакор"

Яр.ҳим

10.03.1988

7

521

0

2

0

Умед Шарипов (Тожикистон)

"Машъал"

Яр.ҳим

04.10.1992

6

196

1

0

0

ТерентийЛуцевич (Беларусь)

"Нефтчи"

Ҳуж.

19.04.1991

5

450

0

1

0

Душан Мичич (Сербия)

"Бунёдкор"

Яр.ҳим

29.11.1984

5

394

0

2

0

Олабиран Блессинг (Нигерия)

"Локомотив"

Яр.ҳим

07.08.1998

5

191

1

0

0

ОлександрПишур (Украина)

"Шўртан"

Ҳуж.

29.01.1981

3

169

0

0

0

Владислав Павленко(Украина)

"Машъал"

Яр.ҳим

05.04.1994

5

153

0

0

0

Максим Юрку(Молдова)

"Қизилқум"

Ҳуж.

01.01.1993

2

74

0

1

0

Гнохере Кризо(Кот-Д'Ивуар)

"Локомотив"

Ҳуж.

20.06.1997

2

39

0

0

0

Томоки Мураматсу(Япония)

"Машъал"

Яр.ҳим

10.07.1990

2

27

0

0

0

Андрей Деркач(Украина)

"Қизилқум"

Яр.ҳим

28.05.1985

1

26

0

0

0


Хулоса ўрнида

Мақола бошида айтиб ўтганимиздек, клубларнинг нима ният билан легионер олиб келаётгани бирламчи ўринда. Агар мақсад унинг Ўзбекистон футболига ёрдами тегади, ёшлар ундан ўрнак олади дейиш бўлса гап бўлиши мумкин эмас. Пулингиз етса, марҳамат, кучли легионерлар учун эшик ҳар доим очиқ.

Лекин легионерлар бошқа мақсадда олиб келинаётган бўлса, унда фақат айрим раҳбарларнинг фойда қилгани қолади. Клуб ва мухлислар, энг муҳими, ўзбек футболи бундан доим ютқазаверади. Шу боис бу йилдан барча клублар сон эмас, сифатга биринчи ўринда қарашса мақсадга мувофиқ бўларди.

Зеро, бекордан бекорга келиб бирон тузук ўйин кўрсатмай жарақ-жарақ пул олиб кетгандан кўра, ўша захира ўриндиғида ўзимизнинг қоракўзлар ўтиргани маъқул. Буёғи нима бўлиши клублар раҳбарлари-ю, бош мураббийларнинг виждонига ҳавола.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика