UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  0 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  0 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  13 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  5 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  8 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  1

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин Янгиликлар

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорт расман Испания терма жамоасида тўп тепиш имконини олди.

26 ёшли футболчининг фуқароликка қабул қилиниши Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган. Бугун эълон қилинган ҳужжатга кўра, у испан фуқаролигини олган.

Футболчи Францияда туғилган, аммо басклар қонига эга. У профессионал фаолиятини Бильбаонинг "Атлетик" (бу клубда фақат баскларгина ўйнай олади) клубида бошлаган, "Ман Сити" 2018 йилнинг январида уни 57 миллион фунт эвазига харид қилган.

Лапорт Франция терма жамоасида умуман ҳаракат қилмаган, аммо ёшлар ва ўсмирлар миллий жамоаларида иштирок этган. Шунга қарамасдан, ФИФА унга футбол фуқаролигини ўзгартиришга рухсат берди.

Бир неча ҳафта олдин Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике мамлакат футбол Федерациясига Лапортни маҳаллийлаштириш имконини ўрганиш бўйича мурожаат қилди.

Футболчи жорий мавсум "Манчестер Сити" либосида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика