Ла Лига клублари 10 кишигача бўлган гуруҳларда машғулотларни давом эттиришмоқда

Alisher
18 май 2020, 17:15
Ла Лига клубларда машғулотлар гуруҳ бўлиб давом эттирилишни эълон қилди.

Футболчилар эндиликда 10 кишигача бўлган гуруҳларда машғулотларни олиб боришлари мумкин. Клубларга бугундан шундай тартибда машғулотлар ўтказишга рухсат берилди.

"Атлетико", "Барселона" ва "Реал" каби Ла Лига лидерлари аллақачон гуруҳ бўлиб машғулотларни бошлашди.

Ла Лига сайтининг хабарига кўра, мавсумнинг давом эттирилиши июнь ойига мўлжалланган, аммо аниқ сана ҳали маълум эмас.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: laliga.com