Ла Лига Гавини рўйхатдан ўтказди, у 30-рақамда ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
30 мар 2023, 08:57
Испания Ла Лигаси "Барселона" ярим ҳимоячиси Гавини 30-рақамли футболчи сифатида рўйхатда ўтказди.

18 ёшли футболчи сентябрь ойидан буён 6-рақам остида фаолият олиб бораётганди. Энди у яна 30-рақамда ҳаракатланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига Гави "Барселона" билан шартномани узайтирилишига қарши чиққанди. Лига раҳбарияти "Барса"да бу учун молиявий имкониятлар етарли эмас деб ҳисоблаганди. Шундан сўнг Гави каталонияликларнинг асосий таркибидан чиқарилганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: La Liga

Сўнгги янгиликлар

Барча ›