UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

КХДР футболи билан қанчалик танишсиз? Янгиликлар

КХДР футболи билан қанчалик танишсиз?

КХДР барча соҳаларда ёпиқ мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакатга фақат Хитой орқали учиб бориш мумкин. Бошқа давлатлардан эса Корея яриморолининг шимолидаги давлатга боришни хаёлга келтириб ҳам бўлмайди.
Футболда бу жамоа янада сирлироқ. Яхшиямки, халқаро мусобақалар мавжуд ва ўша учрашувларда КХДРнинг имкониятини баҳолаб бориш мумкин. Терма жамоамизнинг ушбу юрт термасига қарши ўйини олдидан бу мамлакат футболи тўғрисида баъзи маълумотларни келтириб ўтсак.
КХДР 2010 йилда жаҳон чемпионатида иштирок этди. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатларида яхши натижаларга эришиб келинмоқда.

Жумладан, 2014 йил ҳар икки ёш тоифасида жамоалар финалга етиб келди, ёшлар чемпионга айланишди. 23 ёшгача терма жамоа эса Осиё ўйинлари финалида Жанубий Кореядан 120-дақиқада тўп ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради. Демак, ушбу мамлакат бош жамоасида яна ўсиш кузатилиши мумкин. Чунки олимпия термаси футболчилар 1-2 йилда асосий жамоага жалб этилади. Бу мамлакат футболда муваффақиятларга қай тариқа эришаётгани барчани ҳайрон қолдирмоқда.

Мамлакатда икки йирик мусобақа ўтказилади. Биринчиси чемпионат баҳслари бўлиб, ундан қуйида 2 ва 3-лигалар ҳам фаолият кўрсатади. Кубок турнири эса сентябрь-октябрь ойларида бўлиб ўтади. Клублар турли сиёсий сабаблар туфайли ОФК мусобақаларида иштирок этишмайди.
Олий лига 2010 йилда ташкил этилган. Унгача ҳам юқори лига кўринишида мусобақа мавжуд бўлган.

У 1972 йилдан бошлаб ўтказилиб келинган. Жамоалар сони 11тани ташкил этади. 2 жамоа қуйи лигага тушиб кетади. Охирги мавсумда “Хваебул” чемпионга айланди. Энг кўп чемпион жамоа “25 апрель” жамоасидир. Бу жамоа 14 бор чемпионликка сазовор бўлган. “Амрокганг” ва “Хваебул” ҳам машҳур клублардан саналади.

Чемпионлар рўйхати
25 апрель   (14 марта чемпион бўлган) - 1985, 1986, 1987, 1988, 1990, 1992, 1993, 1994, 1995, 2002, 2003, 2010, 2011, 2013
Кигванча  (5) - 1996, 1997, 1998, 1999, 2000
Пхеньян Сити   (5)  - 1991, 2004, 2005, 2007, 2009
Амрокганг   (3) - 2001, 2006, 2008
Чандонгжа   (1) - 1989

Миллий терма жамоа Осиё Кубогига тайёргарликни ёпиқ шароитда олиб борди. Уларнинг фақат Хитойдаги сўлим масканлардан бирида шуғуллангани ҳақида маълумот бор. Кимлар билан ўйнагани хусусида маълумот берилмаган. Таркибни ҳам ОФКнинг талаб қилган охирги куни топширишди.

КХДР футбол ассоциацияси 1945 йил ташкил топган. Бироқ унинг расмий сайти йўқ. Чунки КХДРда интернетдан фойдаланиш кенг тарқалмаган. Мамлакатда хабарларни тарқатувчи биргина сайт ҳукуматга тегишли. Футбол ассоциациясига Ри Жонг Му раҳбарлик қилади. Мамлакатда ҳалигача эскича тузумга амал қилинади. Масалан, Жон Тай Се Жанубий Кореяда ўйнаётгани сабабли терма жамоага жалб этилмади. Ваҳоланки, у Японияда вояга етган ва КХДР термаси учун ўйнашни ватанпарварлиги юзасидан ихтиёр этганди.

Футбол билан сиёсат бир-биридан фарқли бўлмаган шундай ҳолатлар бу давлатда учраб туради. Ёки омадсиз ўйинлардан кейин терма жамоа аъзолари мажбурий ишлаш жойларига жўнатилади. Бу жазо сифатида кўрилади. Ҳар бир ғалаба эса алоҳида бир вазифани адо этишдай кўрилиб, тегишли шахсларга махсус хабар юборилади. Яқиндагина Пхеньянда жойлашган 150 мингли стадион қайтадан таъмирланиб, ундаги шароитлар жаҳон талабларига мос равишда қилиб қўйилди. Буни КХДРда спортга бўлган эътиборнинг ортаётгани билан изоҳласа бўлади.
КХДР термасининг бизга қарши майдонга тушадиган тахминий таркиби ҳақида фикр юритадиган бўлсак, тактик схема 4-5-1 кўринишида бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Корейслар техник тарафдан устун эмас, лекин буни яккакурашларда охиригача кураш ва жамоавий бирдамлик эвазига енгишга уринишади. Охирги учрашувларда бу жамоа қарши ҳужумларга тез ўтишга уринаётгани кўзга ташланди. Ҳужум чизиғида Швейцария чемпионатида қатнашувчи “Вадуц” клубида ўйнаётган Пак Кван Рён ҳимоячиларимизга муаммо туғдириш имкониятига эга. Ри Мён Гук, Жон Кван Ик, Ча Жон Хёк, Пак Сон Чол, Рян Ёнг Гини КХДРнинг етакчи футболчилари сифатида қайд этса бўлади. Ўзбекистон билан баҳсга рақиб мураббийи қуйидаги таркибни ўйнатишини тахмин қиламиз:

Дарвозабон - Ри Мён Гук, ҳимоячилар - Жон Кван Ик, Ча Жон Хёк, Жан Сон Хёк, Ро Хак Су, ярим ҳимоячилар - Пак Сон Чол, Рян Ёнг Ги, Жон Ил Гван, Сим Хён Жин, Ри Ёнг Жик, ҳужумчи - Пак Кван Рён.

Умид қиламизки, шанба куни туш пайтида бошланадиган беллашувда терма жамоамиз барчамизни ғалаба билан хурсанд қилади.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика