UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  2 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  27 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  18 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1

Куртуа сардорлик боғичи туфайли терма жамоа тасарруфини тарк этди Янгиликлар

Куртуа сардорлик боғичи туфайли терма жамоа тасарруфини тарк этди

Дарвозабон Тибо Куртуа Бельгия терма жамоаси тасарруфини тарк этди.

Олдинроқ, Куртуа Кевин Де Брюйне йўқ пайтида у эмас, балки Ромелу Лукаку сардорлик боғичини таққанидан хафалиги эълон қиинган эди. Тибо терма жамоа лагерини тарк этди.

"Тибо терма жамоа тасарруфида эмас, Эстонияга қарши у ўйнамайди. Биз бир неча бор суҳбатлашдик. Март ойида қабул қилган қароримга кўра, Кевин Де Брюйне сардоримиз бўлиши керак эди, иккинчи ва учинчиларни эълон қилмаганман. Тўғри, Лукаку ва Тибо ўртасида танлов бор. Тўғрисини айтсам, менга барибир, чунки майдонда сардорларимиз жуда кўп. Масалан, Ян Вертонген ва Янник Карраско. Бизга масъулиятни ўзига оладиган футболчилар керак.

Австрияга қарши баҳс олдидан қарор қабул қилишимиз керак эди. Шанба куни Ромелу, сешанбада эса Тибо сардорлик боғчини тақишига келишиб олдик. Ҳаммаси жойида эди. Бироқ ўйиндан сўнг Куртуа ўзини ҳақоратлангандек ҳис қилди. Ҳайратдаман. Бунақа бўлади деб ўйламагандим" - дейди бош мураббий Тедеско.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика