UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  30 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  126

Куртуа 32 йиллик рекордни такрорлади. Касильяс ва Навас бунга эриша олмаганди Янгиликлар

Куртуа 32 йиллик рекордни такрорлади. Касильяс ва Навас бунга эриша олмаганди

Ушбу мавсум "Реал" посбони Тибо Куртуа воқеалар ривожи марказида қолиб кетди.

Унга бўлган эътибор айниқса Чемпионлар Лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйиндан сўнг кучайиб кетди. Ўшанда посбон биринчи бўлимдаёқ иккита гол қўйиб юборган, танаффусдан кейин эса унинг ўрнини Альфонс Ареоля эгаллаганди. 

Шундай бўлса-да, 27 ёшли посбон "Бернабеу"да 32 йилдан буён янгиланмаётган рекорд натижани қайд этди ва энди Тибо клуб тарихига кириши учун бор йўғи 3 ўйин етарли бўлиши мумкин.

Мавсум ўртасига келиб, Куртуа бор йўғи 9та гол қўйиб юборди — ундан аввал жамоа дарвозасини қўриқлаганлар Кейлор Навас, Диего Лопес ва ҳатто Икер Касильяс ҳам бундай муваффақиятга эриша олмаганди. Сўнгги бор 1987/88 йилги мавсумда Пако Буйо "Мадрид" сафида 18-турга қадар 12тадан кам гол қўйиб юборган. Куртуанинг вазиятида "лекин" деган жойи бор... Бельгиялик ушбу вақт оралиғида Ла Лиганинг уч ўйинини — "Осасуна", "Гранада" ва "Алавес"га қарши беллашувларини ўтказиб юборган. Рекордни тўлиқлигича янгилаш учун 2020 йилда Ла Лига доирасидаги биринчи 3та ўйинда 3тадан камроқ гол ўтказиб юбориши зарур.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги баҳсларни "қироллик клуби" "Хетафе", "Валенсия" ва "Севилья"га қарши ўтказади.

Буйогача фақат Мариано Гарсия Ремон ва Хосе Аракистайн бир хил ёки камроқ гол ўтказиб юборишга муваффақ бўлган: Гарсия Ремон — икки бор: 1971/72 (11) ва 1972/73 йилларда (12), Хосе Аракистайн эса 1961/62 йилги мавсумда (11). 

Аракистайн даврида чемпионат 30 учрашувдан иборат бўларди. Гарсия Ремон эса чемпионат доирасида 34 ўйин ўтказилган вақтларда "Мадрид" дарвозасини қўриқлаган. Ушбу мавсумларнинг 3тадан 2тасида (1972/73 йилги мавсумдан ташқари) "Реал Мадрид" бош совринга эга чиққан.

Умумий ҳисобда Куртуа бу мавсум ички чемпионатнинг 15 ўйинидан 8 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Бу орада Тибо ҳамкасби Кейлор Наваснинг 2014/15 йиллар мавсуми охири ва 2015/16 йилги мавсумнинг дастлабки қисмида қайд этган 534 дақиқа "қуруқ" ўйинлик натижасини янгилашга ҳам улгурди.

Баъзи мухлисларга бу бироз ғалати эшитилса-да, Куртуа тўлиқ мавсум давомида энг кам гол ўтказиб юбориш бўйича рекордни ҳам янгилашга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Бу натижа чемпионатда 10та клуб иштирок этган 1931/32 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда "Реал Мадрид" бутун мавсумда ўз дарвозасидан 15та тўп олиб чиққан. 

Шу билан бирга, бельгиялик дарвозабон Буйога тегишли, чемпионат доирасида қаторасига 7 "қуруқ" ўйин, рекордни ҳам янгилашга уриниб кўриши мумкин. Ҳозирча Тибо охирги икки ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиққанича йўқ — Класико ва "Атлетик" билан беллашув.

Асосийси, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан унга тўлиқ ишонмоқда. Шундай экан, Куртуа "мухлисларини" ҳайрон қолдиришда давом этиб, неча йиллик рекордларни янгилаш учун вақти ҳам, имконияти ҳам етарли.


Хориж сайтлари асосида Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика