

"Менимча, биз кучайишга муҳтож эдик. Бу содир бўлмади, демак, ўзимизда мавжуд ресурслар билан давом этишимиз керак.
Шуни айтишим керакки, жароҳатлар туфайли бизга трансфер жуда зарур эди. Дест, Араухо, Пикенинг сафдан чиққани боис бизга ўйинчи етишмай қолди.
Ҳимояда оқсаяпмиз, кўплаб жароҳатлар сабаб ҳимоямизда катта муаммо чиқди", – дея Куманнинг сўзларини келтирди Diario Sport.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Алавес" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.



