Кройфф: "Сер Алексдан кейин Гвардиола МЮни бошқариши мумкин эди"

Mirjalol Normatov
4 май 2018
Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоаси бош мураббийи Йорди Кройфф 2013 йилда Пеп Гвардиола МЮни бошқариши мумкин бўлганини айтди.

"Гвардиола "Бавария" бош мураббийи бўлгунига қадар у "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришига ишонгандим. "Юнайтед"да шундай имконият бўлганди.

Ўша пайтларни эслайман. МЮ бошқани танлади. Гвардиоланинг олдида эса бошқа йўллар ҳам бўлганди.
Сер Алекс кетганига 5 йил бўлди, шу вақт давомида МЮ кучли жамоага айланмади. Агарда 5 йил олдин МЮ раҳбарияти қарорни тўғри чиқарганида барчаси ҳозирги каби бўлмасди", - деди Кройфф.

Маълумот учун, Кройфф 1996-2000 йилларда "Манчестер Юнайтед" таркибида ўйнаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Omnisport