Йорди Кройфф Мессининг "Барса"дан кетиши ҳақида: "Бундай бўлмаслиги учун дуо қиламан. Умид қиламанки, у ўйлаб кўради"

Alisher
21 авг 2020, 10:20
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Шэнчьжень"ни бошқараётган Йорди Кройфф форвард Лионель Мессининг Каталониядан кетиши мумкинлиги борасида гапларга муносабат билдирди.

- Мессининг ёзда кетишидан қўрқмайсизми?

- Бу нарса рўй бермаслиги учун дуо қиламан. Умид қиламанки, уни клубдаги муваффақияти учун 3 йил вақт керак эмаслигини айтиб кўндиришади ва у ўйлаб кўради, - дейди Кройфф.


Эслатиб ўтамиз, кеча Лионель Месси Куман билан учрашгани ва "Барса"дан кетишга қарор қилгани ҳақида хабарлар янграганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com