

Бунгача Германия терма жамоасида ўйнаган "Реал" ярим ҳимоячиси финалда кимга мухлислик қилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай деди:
"Агар шахсий мотивлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Францияда менинг "Реал"даги икки жамоадошим бор.
Бошқа томондан, ростини айтишим керак: агар Мессидек футболчининг фаолияти жаҳон чемпионлиги билан бойимаса, нотўғри бўлади", – деди Кроос.
Аргентина ва Франция ўртасидаги ЖЧ-2022 финали 18 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.



