UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  0 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  38 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  476

Кристиан Эриксен А Серия янги мавсуми бош қахрамонларидан бири бўлади-ми!? Янгиликлар

Кристиан Эриксен А Серия янги мавсуми бош қахрамонларидан бири бўлади-ми!?

Бир неча кун аввал амалдаги чемпион "Интер" ўзига янги бош мураббий топди.

Хабарингиз бор, Антонио Конте раҳбарият билан келиша олмагач, жамоани тарк этди ва "Интер"ни янги мавсумга Симоне Инзаги тайёрлайдиган бўлди. 

Аввалги мавсумни "Лацио"да ўтказган Инзагидан Миланда ҳам кўп нарса кутишмоқда. Жумладан, ўз ўйинини кўрсата олмаётган баъзи футболчиларнинг аввалги даражасига қайтишини.  

Аввалроқ ОАВда Эриксен "Интер"га ўтиб хато қилгани ва Конте системасида унга жой йўқлиги ҳақида бир неча бор ёзишди. Бу масалада кичик деталлар кўп, аммо асосийси тактик жиҳатдан мураббий қарашлари ва футболчи имкониятлари тўғри келмаслиги эди: Конте қўл остида футболчининг ҳар бир ҳаракати ҳисобга олинган ва эркин ижодкорликка деярли ўрин йўқ, Эриксен эса аксинча, тўпга интилади ва қолганларнинг ўйинини ҳам ўз фикрларига боғлаб олади. Бири эркинликни хуш кўради, иккинчиси эса максимал равишда буни чеклайди. Ўзаро муваффақиятга эришишнинг имкони йўқ эди.


Инзаги бунгача даниялик типидаги футболчи билан ишлаб улгурган. Луис Альберто ҳам камроқ меҳнат қилар ва кўпроқ ижод қиларди, мунтазам равишда тўпни излар ҳамда умумий ритмдан тушиб қоларди, мажбуран жамоа тизимига мослашганда эса – эркинлик йўқлиги ва имкониятларини тўлиқ намойиш қила олмаслигидан азият чекарди. Инзаги унинг устунликларини жамоавий ўйинга сингдира олди. Альберто беш йил давомида бир нечта нуқтада тўп тепди, лекин бугунги – "саккизлик" нуқтасига беркинган плеймейкер ролида айниқса "очилди". У "Лацио" мийясига айланди ва ўйиннинг барча аспектларига жавоб беради – ҳимоядан чиқиш, ҳужумни бошқаришдан - жарима майдонига ёриб киришгача. Бу борада Луис ўтган мавсум классик ТОП  "ўнликлар" билан статистик кўрсаткичлар бўйича тенглашиб олди.

Эриксен ҳам ритммейкер ролини испаниялик ҳамкасбичалик қойиллатиши ҳозирча жавоби йўқ савол бўлсада, жамоага Инзаги келганидан футболчи ютгани аниқ. Симоне лигада ихтиёрида бор футболчилар имкониятларидан келиб чиқиб рол танлашда қолганлардан анча устунлигини кўрсатиб улгурган. Беш йил давомида у кўплаб футболчиларнинг иқтидорини кашф/қайта кашф қилди. Даниялик билан эса қийинчиликлар камроқ бўлса ажаб эмас. Эриксеннинг нималарга қодирлигини бутун дунё кўриб улгурган. 


Шундай экан, янги мавсумда Эриксен "Интер"нинг янги етакчиси ёки ҳеч бўлмаганда етакчилардан бирига айланса ажабланманг.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика