"Кристал Пэлас" Заани 33 миллион еврога сотишга тайёр

Sherzod Nurmatov
4 авг 2020
"Кристал Пэлас" ҳужумчи Вильфрид Заанинг трансфер нархини белгилади.

Sky Sports хабарига кўра, Лондон клуби футболчини 33 миллион еврога сотишга тайёр. Футболчига "Арсенал" ва "Челси" клублари томонидан қизиқиш мавжуд.

Заа ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 38 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер қиймати 44 миллион еврони ташкил қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports