Коутиньо учун курашда қайси клуб фаворит эканлиги аниқ бўлди

Mirjalol Normatov
31 май 2020, 12:43
Ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо АПЛга қайтишга яқин турибди.

"Daily Star" хабарига кўра, бразилиялик учун бўлаётган курашда "Челси" фаворит бўлиб турибди. Лондон клуби хавбекни 10 млн фунт эвазига ижарага олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Коутиньога "Ньюкасл" ва "Арсенал" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. У бунга қадар АПЛда "Ливерпуль" таркибида ўйнаганди.

Айни дамда Коутиньо фаолиятини ижара асосида "Бавария"да ўтказмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи ҳали ҳам "Барселона"га тегишли.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Star