Коста ҳам Италияни тарк этди
21 мар 2020 22:46
Янгиликлар
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста коронавирус туфайли белгиланган 14 кунлик карантин муддати ниҳоясига етмай Италияни тарк этди. "Football Italia" нашри хабарига кўра, вингер "кекса синьора" раҳбариятидан Бразилиядаги уйига қайтиш учун рухсат олган.
Эслатиб ўтамиз, Италия айни дамда коронавирус пандемиясининг жаҳондаги ўчоғига айланган. Бунга қадар "зебралар"нинг Гонсало Игуаин, Миралем Пьянич ва Сами Хедира сингари футболчилари ҳам мамлакатни тарк этганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар