Телеканал вакиллари асосан эртанги ўйин олди ҳиссиётлар ва ўйинчиларнинг саломатлиги борасида қизиқишди.
Руслан Корян: "Мен илк бора бу минтақага қадам кўйдим, ўйлайманки, қадамим қутлуғ келиб, эртанги ўйинда гол уришга муваффақ бўламан. Жамоам ғалаба қозонишига ишонаман".
Тимур Кападзе: "Жамоада енгил жароҳат олган ўйинчилар бўлиши мумкин, бироқ биз 100% ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга тайёрмиз. Эртанги учрашувда буни исботлашга ҳаракат қиламиз. Рақибимиз "Ал-Саддни" ҳурмат қиламиз".
Вадим Абрамов: "Жамоам кучига ишонаман, бироқ эртанги ўйин қандай натижа билан тугашини Аллоҳдан бошқаси билмайди. Ўйлайманки, омад биз томонда бўлади, юртдошларимиз дуоси ва кувватлашига умид қиламиз".