Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"

Sherzod Nurmatov
19 сен 2025, 15:15
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте журналистларга Чемпионлар Лигаси умумий босқичида "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди (0:2).

Конте BBC'га берган интервьюсида "Сити"га қарши ўйнаш шундоқ ҳам қийинлиги ва уларга қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқлигини айтди. Мутахассис жамоаси ҳимояда яхши ўйнагани, аммо гол ўтказиб юборилган ҳолатларда яхшироқ ўйнаш мумкин бўлганини таъкидлади.

"Бироқ мен футболчиларимга эътироз билдиришни хоҳламайман. Улар катта фидойилик ва қатъият кўрсатишди, аммо бундай рақибга қарши бу етарли бўлиб чиқмади", – дея қўшимча қилди Конте.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" жамоаси "Манчестер Сити"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Неаполликлар ҳимоячиси Жованни Ди Лоренцо 21-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC