Коке "Атлетико" билан шартнома узайтиришга тайёр

Aslanov Jasurbek
9 ноя 2016, 13:16
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке клуб билан келишувни узайтиришга тайёр.

Футболчи ва Мадрид жамоаси ўртасидаги амалдаги битим 2019 йилгача белгиланган.

"Ҳозирги шартномам 2019 йилгача амалда. Шошаётганим йўқ. Клуб янги битимни муҳокама қилмоқчи бўлса, бунга тайёрман" - дейди Коке.

Коке "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум ЛаЛиганинг 10 та учрашувида 1 та гол урди ва 2 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS