UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  26 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Клуб футболчи ва мураббийлар билан 10 январга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши керак Янгиликлар

Клуб футболчи ва мураббийлар билан 10 январга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши керак

Теглар :  Суперлига
ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг 2023 йил 15 декабрдаги 12-03-сонли йиғилиши баёнига мувофиқ футбол клублари футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорлигини 2024 йилнинг 10 январига қадар тўлиқ бартараф этиши ҳамда буни тасдиқловчи ҳужжатларни ЎФАга тақдим этиши керак.

Мазкур муддатга қадар қарздорликни тўлиқ бартараф этмаган футбол клубига нисбатан қишки трансфер ойнаси билан боғлиқ санкциялар қўлланади. Бу ҳақда ЎФА футбол клубларини расман бохабар қилди. 


Маълумот учун, 2023 йил якунига етиб бораётган бўлса-да, айрим футбол клублари футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорлигини бартараф этмаган. Ваҳоланки, лицензиялаш бўйича регламентнинг F.04-бандига асосан футбол клуби ўзининг жорий/собиқ футболчиси ҳамда мураббийи олдидаги қарздорликни ўз вақтида бартараф этиши, шунингдек, қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги декларацияни Лицензия берувчи органга тақдим этиши лозимлиги белгиланган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика