Клопп: Левандоски яхши ҳолатда
05 авг 2013 13:09
Янгиликлар


Клопп: Левандоски яхши ҳолатда
Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Юрген Клопп, клуб ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилди, дейди немис ОАВ.
Клопп, унинг жамоаси "Вильгельмсхафен" устидан қозонилган қолабадан сўнг бундай фикрга келган. Ушбу ўйин Германия Кубоги доирасида бўлиб ўтган ва "Боруссия" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйиндаги голлардан бирини польшалик ҳужумчи киритган.
“Мен кузатиб бораяпман, Левандовски юқори спорт формада. У кўп ҳаркат қилди ва гол уришга эришди. Шу сабаб ҳаммаси ўз жойида”, - дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски “Бавария”га ўтишга ҳаракат қилган эди лекин дортмундликлар бунга йўл қўйишмади.

Фикрлар