Клопп: Ғалаба қозониш учун "Ливерпуль" захирасида яна 95 дақиқа ва "Энфилд" бор"

Aslanov Jasurbek
29 апр 2016, 11:15
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Вильярреал"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

"Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голдан хафаман. Аммо бу фақат биринчи учрашув эди. Биз ҳимояда ёмон ўйнамадик ва гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик. Ягона хато гол билан якунланди.

"Вильярреал" 1:0 ҳисобидаги устунлик билан "Энфилд"га келади, аммо биз ўз стадионимизда жуда кучлимиз. Бу баҳс якунлангани йўқ. 90 дақиқа ортда қолди, олдимизда "Энфилд"да ўтказадиган яна 95 дақиқа бор. Бу умуман бошқа ўйин бўлади" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport