

Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба берган маълумотларга кўра, "Ред Булл"нинг футбол йўналиши раҳбари лавозимини эгаллаб турган мутахассиснинг шартномасида банд мавжуд бўлиб, унга кўра, агар Германия терма жамоасидан таклиф олса, у келишувни бир томонлама бекор қилиши мумкин.
Бундан олдин инсайдер Фабрицио Романо Клопп агар тегишли таклиф олса, фаолиятини Германия терма жамоасида давом эттиришдан манфаатдор эканини хабар қилган эди. Немислар амалдаги бош мураббий Юлиан Нагельсман қўл остида ЖЧ-2026нинг 1/16 финал босқичида Парагвайга имкониятни бой бериб (1:1, пенальтилар бўйича 3:4), мусобақани тарк этишди.



