

"Гуруҳ босқичида ўз имкониятларимдан фойдалана олмаганимдан афсусдаман. Аммо ўзимга бўлган ишончни сақлаб қолганман. Агар душанба куни майдонга тушсам, қўлимдан келган барча ишни бажараман. Ҳар бир ўйинда 2 тадан гол уриб, ғалаба қозонишни истайман. Исландияга қарши баҳсда шундай бўлишига умид қиламан.
Пенальти тепишга тайёрман, чунки бу элемент устида бутун мавсум ишладим. "Тоттенхэм"да пенальти тепдим,шу сабабли 11 метрли жарима тўпига мени тайинлашса, тайёрман. Исландияга қарши баҳс пенальтиларсиз якунланишига умид қиламан" - дейди Кейн.



