

"Мен доимий равишда ишлашга ҳаракат қиламан. "Реал"да ажойиб йиллар ўтказдим, лекин булар аллақачон ўтмишда қолиб кетди.
Ҳозир Париждаман ва мухлисларни қувонтириш мақсадида ўзимнинг энг яхши сифатли ўйинимни кўрсатишни хоҳлайман. Улар мени жуда илиқ кутиб олишди", – дейди Навас.
Навас 2014-2019 йиллар давомида Мадрид клубида ўйнаган. Ушбу ёзда у ПСЖга ўтди ва клуб билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.



