UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

Карлес Пуйоль: “Неймар нима хоҳлаётганини тушунтириши лозим” Янгиликлар

Карлес Пуйоль: “Неймар нима хоҳлаётганини тушунтириши лозим”

“Барселона”нинг собиқ сардори Карлес Пуйоль Неймарнинг “ПСЖ”га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

“Неймар билан нималар рўй бераётгани менга қоронғу. У нима истаётганини оммага тушунтириб бериш лозим. У аниқ бир қарорга келиши лозим.

Неймар кетишни истаётганига ишончим комил эмас. Аммо футболчига битта жамоада бутун фаолиятини ўтказиш қийин масала. Футбол ўзгармоқда.

Ўтган мавсум “Барса” учун қийин кечди. Ҳар доим ғалаба қозониш имконсиз. Испания кубогидаги ғолибликни Ла Лига ёки ЕЧЛ билан солиштириб бўлмайди. Аммо кубокни қўлга киритиш ёқимли. Бу йил жамоа яна барча совринларга эришмоқчи. “Барса” Луис Энрике билан кўплаб ғалабаларга эришди. У ажойиб натижаларни қайд этди. Энди жамоада бошқа мураббий. Аммо мақсад ўзгармаган. Фалсафа ўша-ўша.

Вальверденинг жамоалари доим яхши ўйнашган. “Барса”да у бу ишни қанчалик бажаради, мавсум давомид кузатамиз. Унинг қўл остида ажойиб таркиб жамланган, ишонаманки, улар барча совринлар учун кураш олиб боришади”, дейди Пуйоль.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика