UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  4 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  27 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  3 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  20 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман" Янгиликлар

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман"

Ҳужумчи Карим Бензема "Реал" билан хайрлашди.

Франциялик футболчи Мадриддаги 14 йиллик фаолиятидан кейин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасига ўтмоқда.

"Бундай хиссиётлар билан гапириш ҳам жуда қийин. Бироқ "Реал"даги барча шерикларимга, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Биз биргаликда ажойиб йўлни босиб ўтдик. Улар билан болаликдаги орзуларим ушалди.

"Реал"ни ҳеч қачон унутмайман. Бу дунёнинг энг зўр клуби. Бироқ бу ердан кетиш ва бошқа тарих яратиш вақти келди, деб ўйлайман.

"Реал"га катта раҳмат. Ҳаётимдаги энг зўр йўлни босиб ўтдим. Болаликдаги орзуларим Флорентино Перес билан биргаликда амалга ошди. Уни кўрганимда: "Бу инсон жамоага Роналдо ва Зиданни олиб келган", дейман. У ақлбовар қилмас инсон.

Шунингдек, Анчелоттига ҳам раҳмат айтаман. Ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Бу мен учун бироз оғир кун, ўз уйимдан кетаётгандекман. "Реал" билан шартнома имзолаганимда фаолиятимни шу ерда якунлашни истардим. "Реал"нинг бир умрлик мухлиси бўлиб қоламан. Ундан ташқари, мени доимо қўллаб-қувватлаган, доимо куч бериб турган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдираман", - деди Бензема.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика