UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Бенаюн: "Клопп "Ливерпуль"да ўзгаришлар қилмоқда"  0 14:17Сауль бироздан сўнг янги клуби номини эълон қилади  2 14:10Дембеле "Ювентус"да ўйнамоқчи  0 13:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:40Пирес мураббий бўлишни режалаштирмоқчи  0 13:16Англия билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон, Ганага гол урган Шерзод Каримов, 2009 йилги Мисрда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  11 13:10"Реал" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 12:47"Милан" футболчиси ПСЖ билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди  0 12:23Испанияда ўйинлар мухлислар билан ўтади  1 12:00Карикатура: Икардининг ПСЖ билан тўлақонли шартнома имзолаши, Каванининг жамоадан кетишини тезлаштирадими?  0 11:41“Машъал” ҳам машғулотларни бошлади. Барча хурсанд   12 11:37Эдегор: "Реал Сосьедад" ЧЛда ўйнамоқчи"  0 11:36"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи  7 11:33Карикатура: "Реал" "Сантьяго Бернабеу"ни реконструкция қилмоқда, Месси бундан хафа  9 11:08Olamsport: UFC янги рейтинги, Конор асалари емоқда ва бошқа хабарлар  0

Карантиндан қайтган Бундеслига ҳақида (таҳлил) Янгиликлар

Карантиндан қайтган Бундеслига ҳақида (таҳлил)

Узоқ кутилган онлар ва чўзилган карантиндан кейин ниҳоят Германия Бундеслигаси миллиардлаб ишқибозларга катта футбол байрамини чекланган режимда бўлсада тақдим этди.

Йўлда тўхтаб қолган немис карвони расман яна ҳаракатни бошлади. Тур эса "Рур дербиси" орқали бошланди. Турнинг энг катта афишаси шубҳасиз Дортмундда ўтган "Боруссия" - "Шальке" ўртасидаги баҳс бўлди. Мазкур ўйинда Льюсен Фавр шогирдлари анча пухта тайёргарлик кўрганликларини ўйин тўлиқ дортмундликларнинг устунлигида ўтгани исботлади. "Шальке" карантин давридаги ҳолатдан чиқиб кетишга қийналди, шекилли. Давид Вагнер жамоаси беллашувда марказни тўлиқлигича рақибга топшириб қўйди, қарши ҳужумдаги режалари иш бермади. Ҳисоб ишончли кўринишга келганида Дортмунд атайин ўйин тизгинини рақибга топшириб, бироз тин олмоқчи бўлганда эса "Шальке"да позицион ҳужумларни уюштиришда ҳам кўплаб муаммолар борлиги кўриниб қолди. 

"Боруссия" таркибида доимгидек ҳужумни самарали якунлашда Холанд, қанотлар орқали тезкор рейларни уюштирган ва баъзида қанотдан марказга кўчиб, вазиятни кескинлаштириб турган Геррейру ҳамда Ҳакими ва ҳужумларни ташкил этилишида энг муҳим боғламга айланган Азар ҳамда Брандт бугун ўзларининг ёрқин ўйинларини намойиш этишди. Холанд ва Азар гол урган, Геррейру дубль қайд этган бўлсада, майдонда ноёб ўйнаган Брандт мазкур ўйинда жамоанинг муҳим фигурасига айланиб, ҳақли олқишларга лойиқ кўрилди. Биринчи ва тўртинчи голни ташкиллаштирилишида жонбозлик кўрсатган бўлса, иккита голга ассистентлик қилди.

Боруссия Дортмунд

Эрлинг Брёут Холанд - 29', Рафаэл Геррейру - 45', Торган Азар - 48', Рафаэл Геррейру - 63'

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 18:30

0
:
4
Тугади

Шальке-04

Стадион: Signal Iduna Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Дениз Айтекин

45'
90'
29'  Эрлинг Брёут Холанд
29'  Торган Азар
45'  Рафаэл Геррейру
45'  Юлиан Брандт
48'  Торган Азар
48'  Юлиан Брандт
53'  Томас Деланей
63'  Рафаэл Геррейру
63'  Эрлинг Брёут Холанд
68'  Томас Деланей (Леонардо Балерди)
73'  Лукаш Пищек
79'  Торган Азар (Ядон Санчо)
87'  Махмуд Дахуд (Марио Гётце)
87'  Рафаэл Геррейру (Марсель Шмельцер)
46'  Жан-Клер Тодибо (Гвидо Бургшталлер)
46'  Бенито Раман (Рабби Матондо)
48'  Салиф Сане
73'  Суат Сердар (Алессандро Шопф)
76'  Даниэль Калигиури (Хуан Миранда)
86'  Рабби Матондо
87'  Джонджо Кенни (Тимо Беккер)

Шу тариқа қизғин ва муросасиз кечиши кутилган дербида "Боруссия" енгил ўйнади ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу ғалаба уларни ҳозирча битта кам ўйнаган пешқадам "Бавария" билан орадаги фарқини 1 очкогача қисқартирди.


Лейпциг

Юссюф Поульсен - 77'

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 18:30

1
:
1
Тугади

Фрайбург

Мануэль Гульде - 34'

Стадион: Red Bull Arena Leipzig, 0 томошабин

Бош ҳакам: Мануэль Графе

45'
90'
46'  Норди Мукиеле (Адемола Лукман)
69'  Тайлер Адамс (Марсель Сабицер)
77'  Юссюф Поульсен
77'  Кевин Кампл
81'  Кристофер Нкунку (Патрик Шик)
24'  Роланд Саллаи
34'  Мануэль Гульде
34'  Винченцо Грифо
61'  Роланд Саллаи (Лукас Холер)
68'  Нильс Петерсен (Яник Хаберер)
68'  Винченцо Грифо (Джан-Лука Вальдшмидт)
90'  Джонатан Шмид (Нико Шлотербек)
90'  Робин Кох

Куннинг қизиқарли тўқнашувларидан бири Лейпцигда Юлиан Нагельсманн бошқарувидаги маҳаллий жамоа "Фрайбург"ни меҳмон қилди. Чемпионлик учун курашаётган "Лейпциг" еврокубоклар умидидаги "Фрайбург"дан биринчи даврада мағлуб бўлганди. Мазкур ўйиндаги мағлубият алами ва карантин давридаги 2 ойлик футбол соғинчи туфайлими, дастлабки бўлимда ўзига ўхшамади. Аксинча, "Фрайбург" минимал вақт тўп билан муомулада бўлган бўлсада, ўша вақтда бундан наф чиқариш учун самарали ҳаракат қилди. Натижада бурчак зарбасидан кейин доим ҳам кузатилмайдиган ҳолатда Мануэль Гульде чиройли гол муаллифига айланди. Танаффусдан кейин Нагельсманн ўйин бурилиши ўзгартириб, асосий вақтни рақиб жарима майдончаси олдида ўтказди. Кескинлик ва хавфли вазиятлар сони ошди. Кўп вазиятларда эса Александр Шволов "Фрайбург"ни муқаррар голлардан қутқарди. Бироқ тинимсиз ҳужумлар ёғдирган майдон эгаларининг 77-дақиқадаги уринишида Камплнинг узатмасини Поульсен боши билан дарвозага аниқ йўллаб, мувозанатни тиклади.

Қизиғи, ўйинга қўшиб берилган дақиқанинг сўнггисида "Фрайбург" яна стандарт вазиятидан гол урди. Бироқ жарима зарбаси тепилган пайтда рақиб футболчиси оффсайд ҳолатига тушиб қолганини аниқлаган VAR "Фрайбург"нинг ғалаба голини бекор қилди ва "Лейпциг"га 1 очкони тақдим қилди.

Икки хил тайм ва натижада дуранг. Бир тарафдан адолатли якун, иккинчи томонлама ўйин борасида устунлик қилган мезбонларнинг атиги 1 очко олиши "Лейпциг"нинг чемпионлик пойгасидан анча узоқлаштириб қўйгандек таассурот қолдирди. Натижада қўлга киритилган 1 очко эгаллаб турган учинчи ўрнини сақлаб қолиш учун ҳам етарли бўлмади.


Аугсбург

Тин Едвай - 54'

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 18:30

2
:
1
Тугади

Вольфсбург

Ренато Штеффен - 43', Даниель Гинцек - 90'

Стадион: WWK Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
39'  Марек Сухи
54'  Тин Едвай
65'  Марек Сухи (Феликс Удуохай)
67'  Феликс Удуохай
79'  Рубен Варгас (Яго)
87'  Марко Рихтер (Ной-Джоэл Саренен-Бази)
87'  Эдуард Лёвен (Серхио Кордова)
43'  Ренато Штеффен
43'  Пауло Сильва
53'  Пауло Сильва
61'  Джосип Брекало (Даниель Гинцек)
73'  Максимилиан Арнольд
74'  Жоао Виктор (Феликс Клаус)
87'  Пауло Сильва (Жером Руссиллон)
90'  Даниель Гинцек
90'  Кевин Мбабу
90'  Жером Руссиллон

Дўконга тиш пастаси учун чиққан ва карантин қоидаларини бузиб "қўлга тушган" "Аугсбург"нинг янги бош мураббийи Хайко Херрлих жамоасининг ўйинини телевизор қаршисида томоша қилишига тўғри келди. Бу эса "Вольфсбург"га қарши ўйинда "Аугсбург"га қимматга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда дастлаб "бўрилар" ҳисобни очиб, мезбонларни ноқулай шароитга қўйишди. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўнглашга эришган "Аугсбург" дарвозаси олдида учрашув якунига яқин кўплаб хавфли вазиятлар содир этилди. Натижада қилинган ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада захирадан ўйинга қўшилган ҳужумчи Гинчек "Вольфсбург"нинг ғалаба голига муаллифлик қилди. Мазкур қимматли ғалаба жамоанинг турнир жадвалидаги мавқеини сақлаб қолишга ёрдам берди ва Европа лигаси йўлланмаси учун курашда имкониятларини яхшилади.


Фортуна Дюссельдорф

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 18:30

0
:
0
Тугади

Падерборн

Стадион: Merkur Spiel-Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Frank Willenborg

45'
90'
24'  Каан Айхан
48'  Кенан Караман
61'  Маркус Суттнер (Роувен Хеннингс)
68'  Марсель Соботтка (Альфредо Моралес)
69'  Валон Бериша (Адам Боджек)
79'  Кенан Караман (Стивен Скржибски)
31'  Клаус Ясула
46'  Клаус Ясула (Марлон Риттер)
63'  Деннис Ястржембский (Геррит Холтманн)
73'  Деннис Шрбени (Бен Золински)
73'  Кай Прогер (Абдельхамид Сабири)
88'  Кристофер Антви-Аджей (Энтони Эванс)
90'  Уве Хюнемайер

Аутсайдер ўртасидаги ўйин ҳам турнир жадвали эътибори билан марказий баҳс мақомига тортарди. Жуда ҳам қийин аҳволдаги "Падерборн" сафарда "Фортуна" билан жуда қаттиқ курашди. Қизиқарли ва нисбатан мезбонларнинг кичик устунлигида ўтган беллашувда ҳеч бир жамоанинг ҳужумда омади чопмади. Натижада "Падерборн" хавфли ҳудуддаги "қўшни"сига яқинлашиб олиш имкониятидан фойдалана олмади ва жадвалнинг сўнггисида мустаҳкам қотди.


Хоффенхайм

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 18:30

3
:
0
Тугади

Герта

Кевин Акпогума - 58', Ведад Ибишевич - 60', Матеус Кунья - 74'

Стадион: Prezero Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Christian Dingert

45'
90'
46'  Ихлас Бебу (Максимилиан Бейер)
48'  Кристоф Баумгартнер
66'  Стивен Цубер (Джейкоб Бруун Ларсен)
66'  Себастьян Руди (Деннис Гейгер)
83'  Деннис Гейгер
90'  Кристоф Баумгартнер (Ilay Elmkies)
11'  Петер Пекарик
29'  Дедрик Бойата
40'  Марко Груич
58'  Кевин Акпогума
60'  Ведад Ибишевич
60'  Максимилиан Миттельштедт
74'  Матеус Кунья
74'  Иордан Торунарига
78'  Матеус Кунья (Арне Майер)
79'  Ведад Ибишевич (Jessic Ngankam)
79'  Доди Лукебакио (Кшиштоф Пёнтек)
87'  Пер Сильян Шельбред (Сантьяго Аскасибар)
90'  Максимилиан Миттельштедт (Хавайро Дилросун)

Турнинг яна бир кутилмаган дейишга лойиқ ўйини "Хоффенхайм" - "Герта" учрашувида содир бўлди. Бруно Лаббадианинг келиши ва дебюти "Хоффенхайм"ни "бўғиб" қўйди. Биринчи бўлимда сокинроқ ўтган баҳс, иккинчи таймга келиб меҳмонларнинг бенифисига айланиб кетди. Дастлаб Акпогума ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиб, "Герта"га ҳисобда устунликни тақдим этган бўлса, сўнгра Ибишевич ва Кунья навбати билан орадаги фарқни учтага ошириб, якуний натижани ўрнатди. Бруно Лаббадианинг дебюти омадли чиқди. Мазкур ғалаба "Герта"ни 14-ўриндан 11-поғонага қадар кўтарди. "Хоффенхайм" эса еврокубоклар учун курашдаги вазиятини анча чигаллаштириб қўйди.


Айнтрахт Франкфурт

Андре Сильва - 81'

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 21:30

3
:
1
Тугади

Боруссия Мёнхенгладбах

Алассан Пли - 1', Маркус Тюрам - 7', Рами Бенсебайни - 73'

Стадион: Commerzbank Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
24'  Филип Костич
36'  Эван Н'Дичка
46'  Джибрил Соу (Андре Сильва)
59'  Андре Сильва
70'  Штефан Илзанкер
74'  Штефан Илзанкер (Тимоти Чендлер)
74'  Давид Абрахам (Макото Хасэбэ)
78'  Даичи Камада (Мият Гачинович)
81'  Андре Сильва
81'  Себастьян Роде
83'  Эван Н'Дичка (Доминик Кор)
89'  Доминик Кор
1'  Алассан Пли
1'  Йонас Хофманн
7'  Маркус Тюрам
7'  Рами Бенсебайни
9'  Нико Эльведи
66'  Маркус Тюрам (Патрик Херманн)
73'  Рами Бенсебайни
78'  Рами Бенсебайни (Оскар Вендт)
78'  Брель Эмболо (Ларс Штиндль)
90'  Алассан Пли (Тони Янчке)
90'  Флориан Нойхаус (Ласло Бенеш)

Франкфуртда кечган куннинг охирги беллашувида "Айнтрахт" "Боруссия" Мёнхенгладбахга меҳмондорчилик қилиб юборди. Учрашувнинг дастлабки дақиқасида Алассан Плеа ва орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас Маркус Тьюрамнинг голлари меҳмонларда стартдаёқ комфорт шароит тақдим этди. Французча ҳужум гуруҳи Марко Розе бошқарувидаги "Боруссия"нинг муваффақият "калити"га айланмоқда. Умуман учрашувнинг қолган қисмида ҳам меҳмонлар устунлик қилишди ва иккинчи бўлимда Бенсебайни пенальтидан урган голига мезбонлардан бир порлаб, кейин яна сояда қолиб кетган Андре Силва биргина престиж голи билан жавоб йўллади. Марко Розе бошқарувидаги "Боруссия"нинг ғалабаси турнир жадвалида "Лейпциг"ни қувиб ўтишни ва номдошларига яқинлашиб олиш имкониятини тақдим этди.


Турнир жадвали


Карантиндан қайтган футбол, Бундеслиганинг дастлабки 6 учрашуви таассуротлари ҳақида: Бугунги ўйинлар кутилганиданда яхшироқ даражада ўтди, аслида. Жисмоний ҳолат ҳеч кимда оптимал эмас, лекин жамоалар нисбатан карантинга қарамасдан яхши сифатдаги футболни тақдим этишди. Ўзига хос жиҳатлар ва кўз ўрганманагн тарафларидан, жамоалар майдонга жамоавий саф тортиб эмас, балки дарҳол майдонга жойлашув асосида чиқиб боришди. Энг сўнгги бўлиб ҳакамлар чиқиб келишди. Дортмундда ўйин тугагач, гарчи стадионда томошабинлар йўқ бўлсада, футболчилар ашаддий мухлислар ўтирадиган секторга, яъни «сариқ девор» олдига боришди ва анъанавий тарзда уларга миннатдорчилик тариқасида қўлларни силкитиб, ғалабани бирга нишонлашди. Бу иш «Боруссия» жамоаси учун шунчаки мухлисларга миннатдорчилик билдириш эмас, балки тарихий анъана. Respect! Видео

Тўғри, мухлисларсиз футбол барибир тузсиз овқат мисоли. Лекин ҳозирги даврда бу хавфсизлик ва мажбурий эканлиги инобатга олсак, бу мавзуга ортиқча тўхталишга ҳожат йўқ. Турнинг энг эътиборга молик бири сифатида "Айнтрахт" ҳимоячиси Хинтереггернинг ажабтовур сейви ва дортмундлик футболчиларнинг ўйиндан кейинги мухлисларга бўлган ҳурмати. Видео

Шу ўринда Бундеслига рестартининг дастлабки кун ўйинлари ташкилий тарафлама анча юқори даражада ва тартибли ўтгани таҳсинга сазовор. Зерикиб қолган мухлисларга мавжуд шароитдан чиройли байрам уюштираётган ГФЛга алоҳида респект айтиш ўринли.

Бугун эса турнинг яна икки учрашуви ўтказилади. "Кёльн" уйида "Майнц"ни қабул қилса, "Бавария" Берлинда "Унион" меҳмонига айланади. Бу учрашувлар ҳақида сал кейинроқ алоҳида гаплашамиз.

Кельн

Марк Ут - 6', Флориан Кайнц - 53'

Бундеслига . 26-тур

17/05/2020, 18:30

2
:
2
Тугади

Майнц

Тайво Авонийи - 61', Пьер Кунде - 72'

Стадион: RheinEnergieSTADION, 0 томошабин

Бош ҳакам: Гуидо Винкманн

45'
90'
6'  Марк Ут
19'  Йонас Гектор
19'  Флориан Кайнц
46'  Ян Тильманн (Доминик Дрекслер)
53'  Флориан Кайнц
53'  Доминик Дрекслер
71'  Флориан Кайнц (Кингсли Шиндлер)
76'  Йонас Гектор (Элвис Рекшбешай)
83'  Бенно Шмитц (Кингсли Эхизибью)
83'  Джон Кордоба (Симон Теродд)
87'  Элвис Рекшбешай
90'  Эллис Схири
37'  Чи Дон Вон
56'  Чи Дон Вон (Тайво Авонийи)
61'  Тайво Авонийи
61'  Боте Баку
69'  Эдимилсон Фернандес (Адам Cалаи)
72'  Пьер Кунде
72'  Джерри Сен Жюст
83'  Пьер Кунде (Данни Латца)
83'  Жан-Поль Бётью (Леандро Баррейро)
84'  Карим Онисиво (Джонатан Буркардт)
90'  Аарон Карикол

Унион Берлин

Бундеслига . 26-тур

17/05/2020, 21:00

2
:
0
Тугади

Бавария

Роберт Левандовски - 40', Бенжамин Павар - 80'

Стадион: Alte Foersterei, 0 томошабин

Бош ҳакам: Bastian Dankert

45'
90'
12'  Кристофер Ленц
51'  Кевен Шлоттербек
70'  Энтони Уджа (Себастьян Андерссон)
71'  Роберт Андрич (Кристиан Гентнер)
81'  Маркус Ингвартсен (Джошуа Меез)
85'  Гриша Промель (Феликс Кроос)
85'  Мариус Бюэльтер (Джулиан Райерсон)
18'  Томас Мюллер
37'  Альфонсо Дэвис
40'  Роберт Левандовски
71'  Леон Горецка (Кингсли Коман)
80'  Бенжамин Павар
80'  Йосуа Киммих
85'  Серж Гнабри (Иван Перишич)
90'  Томас Мюллер (Микаэль Кюизанс)

Ҳа-я, кечаги куннинг охирги ўйинидан кейин "Тезкор студия"  таркиби тезда йиғилиб, таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов иштироки Германия чемпионати ва тур ўйинлари ҳақида суҳбатлашилди. Қуйида ушбу дастурни томоша қилиб, Бундеслига борасидаги гап-сўзлардан яна бохабар бўласиз. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, бугунги куннинг охирги ўйини, яъни "Бавария" иштирокидаги баҳсдан кейин "Тезкор студия" таркиби яна йиғилади ва жонли эфирда Германиядан махсус меҳмонлар, мутахассис ва экспертлар билан Бундеслигани атрофлича муҳокама қилинади. Хуллас, яқинда Сиз учун севимли бўлиб қолиши кутилаётган чемпионатни бизнинг сайтимиз орқали кузатиб, танишишда давом этинг!



Ҳозирча шу. Бундеслигани сайтимиз орқали кузатишда ва балки ўзингиз учун янги чемпионат кашф этишда давом этинг!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
17 май 10:35:50
zek
Трансфер суммаси ҳам маълум
Ўзбекистон терма жамоаси ва “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Германия клубларидан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинган эди.

Айрим оммавий ахборот воситалари, ўзбекистонлик тўпурарни “Шалке 04” жамоаси ўз сафига таклиф этаётганини маълум қилган.

“Шалке 04” Элдор Шомуродовни шу йилнинг ёзида қўлга киритмоқчи. Ҳамюртимизнинг трансфери 5 миллион еврога баҳоланмоқда. Аслида Элдорнинг трансфери икки баробар қиммат. Лекин пандемия таъсирида суммалар пасайгани айтилмоқда.

Элдор Шомуродов жорий мавсумда 22 та учрашувда 11 та гол урди ва жамоадошларига 6 та голли пас узатди
   
17 май 07:55:37
Beck)

Assalamu aleykum hurmatli adim va obunachilar RUR derbisi db etvosila nmaga RUR derbisiligi haqida malumot bersela yoki maqala qib chiqarela zor ish bolardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг