Камтаргина француз клуби трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Неймарни тролл қилди
03 сен 2019 12:45
Янгиликлар
Камтаргина француз клуби трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Неймарни тролл қилди
Бразилиялик ўйинчи ёпилган трансферлар ойнасида жамоадан кета олмади ва Парижда қолди.
Трансферлар ойнасида ПСЖ ва "Барселона" футболчининг нархи борасида келиша олмади.
Сўнгги кунда эса Неймар учун давогарлар орасига яна битта клуб қўшилди. Бу "Шамбли" клубидир.
Франция клуби 2018/19 йилги мавсум якунига кўра Франциянинг нуфуз жиҳатдан 3-ўринда турадиган лигасида 2-ўринни қўлга киритди ва юқорироқ лигага йўл олди.
Клуб шу сабабдан жамоани кучайтиришга қарор қилди ва Неймар учун ҳаракат қилиб кўрди! Трансферлар ойнаси ёпилишидан сал олдинроқ клуб матбуот хизмати ўзининг "Twitter" саҳифасида: "22.30. Ҳозир ёки ҳеч қачон, Неймар" дея хабар қолдирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар