

“Музокаралар ортида жуда кўп нарса бор эди. Саррининг бош мураббий бўлиши, “Челси”га ўтишимда муҳим аҳамият касб этди. “Челси” эса ҳақиқатдан ҳам катта клуб. Бу омиллар менга қарор қабул қилишимда ёрдам берди. Бизнинг муносабатларимиз етарлича яхши. Маурицио доимо мен билан ҳазиллашади. У менга қўнғироқ қилмади, Сарри футболчиларга телефон қиладиган мураббийлардан эмас. Аммо агентлар орқали унинг бу ерда ишлаш борасидаги хоҳишини билардим”,—дейди Жоржиньо.



