

Франциялик футболчи якунланган мавсумда ҳар доим ҳам асосий таркибга киритилмади.
Жиру мураббийлар штаби ва "Арсенал" раҳбариятида келаси мавсум учун кўпроқ ўйин амалиёти кафолатланишини талаб қилмоқда. 30 ёшли форварднинг шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади.
Якунланган мавсумда Оливье Жиру 40 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 7 та голли пас берди. Францияликка "Марсель" ва "Лион" қизиқиш билдирмоқда.



