

"Ўтган қишда мен А Серияга йўл олишим мумкин эди. Бунга яқин эдим. У ерда тажрибали футболчиларга ҳурмат билан қарашади. Бироқ ушбу трансфер амалга ошмади. Кўрамиз, келажакда нима бўларкин.
Мен Европада яна бир неча йиллар давомида ўйнашни истайман, шундай сўнг эса ўз кучимни MLS'да синаб кўришга тайёрман", - дейди 34 ёшли ҳужумчи.
Жиру ўтган мавсум Англия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.



