

- Мен фаолиятим давомида бир қатор совринларни ютганман. Бу жуда муҳим. Аммо яна бир муҳим жиҳати шундаки, одамлар сенга ҳақиқий жангчи сифатида қарашади ҳамда жамоанг учун барча ишни қилишингни кутишади. Шу боисдан ҳам мен "Арсенал" учун қўлимдан келган барча ишни қилишга ва бу клубга наф келтиришини истайман. Мен яна бир маротаба "Арсенал" билан соврин ютишни ва жамоада шартномам сўнггига қадар ўйнашни истардим. Бу истак менга қўшимча куч бағишлайди.




