Жесси Лингард: "МЮ Роналду билан шартнома тузса хурсанд бўлардим"

2 май 2019, 20:00
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард Криштианунинг "қизил иблислар" сафига қайтиш салоҳиятини айтиб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" Роналду билан шартнома тузса хурсанд бўлардим. У сўнгги 10 йилликда энг яхши футболчилардан бири. Криштиану аллақачон МЮда ўйнаган. Шунинг учун унингклубга мослашиб кетишида муаммо бўлмайди. Ўсмирлик пайтимда Роналдуни "Юнайтед" либосида кўриш ажойиб эди, шунинг учун ҳозир у билан бирга тўп тепиш мароқли бўларди", - дейди Лингард.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: mirror.co.uk