UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  10 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Жеко "Рома" эмблемасидаги оёқ қалқончасини тақади, лекин "Интер" сафида ўйнайди. Ие, қанақасига?! Янгиликлар

Жеко "Рома" эмблемасидаги оёқ қалқончасини тақади, лекин "Интер" сафида ўйнайди. Ие, қанақасига?!

У 6 йил римликлар шарафини ҳимоя қилган.

"Интер" Италия Кубоги финалида "Ювентус"ни мағлуб этиб (4:2), мавсумдаги илк совринини қўлга киритди. Миланликлар форварди Эдин Жеко гол урмади, лекин у қолган ўйинчилардан кам ҳаракат қилмади. Финал ҳуштагидан сўнг, босниялик чим устига ётди, эътиборли мухлислар футболчининг гетриси тагида қизиқ бир нарсага гувоҳ бўлишди: "Рома" логотипи туширилган оёқ қалқончаси.

Майдонда олинган расмда қалқончада айнан қандай нарса акс этганини тушиниш қийинроқ. Шу сабабли, 2021 йил декабрда бўлиб ўтган "Интер" - "Рома" баҳсидан аввал, кийиниш хонасида олинган кадрни эътиборингизга тақдим этамиз. Эдиннинг формаси ёнида "Рома" эмблемаси ва Жеконинг расми туширилган оёқ қалқончасини кўриш мумкин.

Ўша учрашувда "Интер" ғалаба қозонган (3:0), Эдин эса собиқ жамоаси дарвозасига иккинчи голини урган. Табиийки, нишонламаган.

Жеко нимага "Рома"ни бунчалик яхши кўради?

Босниялик форвард Рим клубида олти йил фаолият юритган — замонавий футбол учун етарлича узоқ муддат. Бу вақт мобайнида Жекони доимий равишда бошқа клубларга ижарага беришган (масалан, 2019 йили деярли "Интер"га ўтган). Футболчининг ўзи эса охирги мавсум Паулу Фонсека билан жанжаллашиб қолади. Аммо оммага ҳар доим Римда бахтли эканлигини таъкидлайди.

2018 йили у шундай деган: "Мен бу ерда бахтиёрман. Қолишга қарор қилганимнинг асосий сабаби ҳам шу. Аёлим ва фарзандларим ҳам шу ерда эканидан хурсанд".

2020 йили у шундай "дил изҳори" қилган: "Ҳар бир бўлиб ўтган ўйиндан кейин бу футболка тобора танамга сингиб бормоқда. Бу жараён терим билан бирлашиб кетгунга қадар давом этади", — деган эди Жеко. 

Шу билан бирга, Жеко "Рома" тарихида катта из қолдирган: 260 учрашувда майдонга тушиб, 119та гол урди. Босниялик ҳозирда "Рома" тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида учинчи ўринни эгаллаган. 

Еврокубок баҳсларида "Рома" сафида ҳеч ким Жекодан кўпроқ гол урмаган — 2021 йил мартида Эдин Европа Лигаси доирасида "Брага"га қарши баҳсда афсонавий Франческо Тоттининг рекордини янгилади. Жеконинг шундай ютуқларидан кейин у "Рома" учун қанчалик муҳим эканлиги борасида икки хил фикр бўлиши мумкин эмас...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика