Жек Уилшер Чемпионшип жамоаси аъзосига айланди
18 янв 2021 22:09
Янгиликлар
Жек Уилшер Чемпионшип жамоаси аъзосига айланди
"Борнмут" расмий веб-сайти Англия термаси собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшернинг трансфери тўғрисида эълон қилди.
Футболчи эркин агент эди, шунинг учун "Борнмут" уни бепул қўлга киритди. Ярим ҳимоячи "гилослар" билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. У илгари, яъни 2016/17 йилги мавсумда ҳам "Борнмут" таркибида ўйнаган.


29 ёшли Уилшер "Арсенал" тарбияланувчиси саналади. У "канонирлар" таркибида 198 учрашув ўтказиб, 14 та гол урган ва 30 та голли узатмани қайд этган. Шунингдек, "Болтон" ва "Вест Хэм"да тўп тепган. У Англия терма жамоаси сафида 34 учрашув ўтказган ва 2 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
"Борнмут" ушбу мавсумда Чемпионшип доирасидаги 24 турдан кейин учинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар