

“Арсенал” Уилшерни мураббий сифатида клубга қайтарди. Жек U-18 жамоаси устози сифатида фаолиятини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ хавбек “тўпчилар” сафида 2008-2018 йиллар давомида ҳаракат қилиб, 197 та ўйинда майдонга тушган ва 2 марта Англия кубоги ҳамда бир бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритган эди.



