UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37"Челси" собиқ футболчиси Марк Кукурельяни танқид қилди  0 10:15ПСЖ Гвардиолани таклиф қилишга тайёр  2 09:52Винисиус "Реал" сафидаги 50-голини урди  3 09:50Франция Кубоги 1/8 финал. "Марсель" - ПСЖ 2:1  0 09:45Германия Кубоги. "Бохум" - "Боруссия Д" 1:2  0 09:40АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Лидс" 2:2  0 09:35Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал-Аҳли" - "Реал Мадрид" 1:4  0 09:32Ди Мария яна 1 йил Европада қолишни истамоқда  0 09:11Анчелотти 4:1 ҳисобидан сўнг: "Ғалаба учун яхшилаб дам олиш лозим"  1 08:47ПСЖ кетма-кет иккинчи йил Франция кубогини 1/8 финалда тарк этди  1 08:30Эрик тен Хаг "Лидс" билан ўйиндан сўнг: "МЮ жангга тайёр эмасди"  7 08:18"Марсель" 12 йил ичида илк бора ўз майдонида ПСЖни мағлуб этди  0 08:00"Андижон"нинг "Волга"га қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 07:48"Реал" 5-маротаба клублар ўртасидаги ЖЧ финалига йўл олди. Бу рекорд!  14 07:29"Пахтакор" Шимолий Македония клубини мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди Янгиликлар

ЖЧда 3-ўринни олган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси аъзоларига Cobalt совға қилинди

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида ампутант футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, футбол бўйича Ўзбекистон амутантлар терма жамоаси вакиллари иштирок этишди.



Тақдирлаш маросими аввалида Адҳам Икрамов Президентимиз аҳолининг турли қатламлари, хусусан, имконияти чекланган ватандошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлигини бу йилги Халқаро ногиронлар кунининг ўзгача қарши олинаётганидан кўриш мумкинлигини таъкидлади.



Расмийлар терма жамоанинг қўлга киритган муваффақияти билан яна бир бор қутлаб, улардан келгусида ҳам улкан ғалабалар кутиб қолишларини билдиришди. Шунингдек, ампутант футболчиларимизнинг бундай рағбатлантирилиши имконияти чекланган бошқа ҳамюртларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун катта мотивация бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг тадбирнинг энг кулминацион нуқтасига ўтилди. Унда қаҳрамон спортчиларимизга Президент совғаси – “Cobalt” машиналари тантанали равишда топширилди.



Шубҳасиз, бундай эътибордан ампутант футболчиларимизнинг қувончи чексиз. Улар давлатимиз раҳбарига кўрсатилган ушбу ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, келгусида ҳам улкан ғалабаларни қўлга киритишга ваъда беришди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

+13   
03 дек 18:07:51
skromno_98
Blya qancha tanqidlardan keyin berildi shu sovg'a. 5 karra jaxon chempioni, bu yilgi musobaqada 3-o'rin egasi. Shuncha yutuqlarga erishdi, bayroqni baland kòtarishdi. Ber qolgan chempionlarga òxshab kvartirayu-malibularni.
+12   
03 дек 18:19:26
Шухратжон Муйсинович
Ижтимоий тармокнинг та'сири остида шу такдирлаш юзага чикди
+8   
03 дек 18:27:09
TeMuR1994
ozlari sorab yalinib olganday boldida lekin Xa mayli Alloh Muborak qilsin
+8   
03 дек 18:11:42
France_98
Ғирт мажбуриятдан ўзлага қолса бермасди.
+7   
03 дек 18:29:52
Xaqiqatachiq86
Субектив кенг ёритиб ташади буларди...
Агар бунде курсатув болмагандачи деган савол тугулади.?
Кайерга караяпти бу емахур коринбойлар бари уз нафсини уйледи.худо курсатмасин шу тепадаги харомхурлардан биронтаси ногирон болиб колса кейин буларди машаккатли мехнатини кадрига йетади шекиллик.
+7   
03 дек 18:12:11
Arsenal london drujba
Bulargayam berishsin kv va 100.000$ bu yigitlar bundanam ortig'iga loyiq. Ikki qo'li ikki oyoqi borlar chempion bo'la olishmayapti.
+6   
03 дек 18:08:08
HALIM ARISTOCRAT
YouTube'dagi Subyektiv kanali tufayli sodir bo'ldi bu bizda faqat tanqid qilinsa e'tibor berishadi afsus. Lekin kanalga gap yo'q. Bollar bundanam ko'prog'iga arziydi. Jamoamizga omad!
Championat.Asia ham shunday intervyular olib yutubga joylashsa yaxshi bo'lardi.
+6   
03 дек 18:07:21
Ravshan Mamatov
Sizlar bundan ham kòproģiga loyiqsizlar , haqiqiy matonat timsolisiz.
+5   
03 дек 18:24:19
Xarakardagi topni buysindir
Ану хама жойи согларга модий ёрдам бераверип иширворилди жчда урин у ёкда турсин жчга боролмаяпти .офарин бронзачиларга
+5   
03 дек 18:09:12
Ravshan Mamatov
Qòshimchasiga har biriga zamonaviy uylardan ham berish kerak.
+4   
03 дек 18:20:51
А.Т.У
Мазза қилиб миниш насиб қилсин.
+3   
03 дек 18:44:59
ERKIN FIKR
Ular munosib bunga
+3   
03 дек 18:09:13
Barcelona nomer 1
Боларканку маладес улар бунга лойик буюрсин
+2   
03 дек 18:29:42
Erling Xoland
Vanihoyat chiqibdi shu xabar.Rahmat admin.Ochig'i juda xursandman.Bu yigitlar katta jasorat ko'rsatishdi.Yaxshilikga Buyursin Mukofotlar.Tagidan shamol o'tib tursin.Umrlari uzoq bo'lsin barchasini.Shevroled Treker bersa ham arziydi bu bolalar.Ha mayli.Omad Hammaga! Ilohim Kelasi JCH da chempion bo'lishsin.
+1   
03 дек 22:31:30
Fan_BARCA
Endi teptimi kallaga o'sha payt berish kerak edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика