ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!
18 ноя 23:21
Янгиликлар
ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!
Ироқ Осиё номидан Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашда давом этади.
Ироқ терма жамоаси ЖЧ саралаши бешинчи босқичида БААни икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи плей-офф босқичига йўл олди. Ироқликлар ғалаба голини 90+17 дақиқада пенальтидан киритишди. Илк учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилганди. БАА учун Жаҳон чемпионати орзуси шу нуқтада якунланди. Ироқ терма жамоаси энди "ФИФА плей-офф" саралашида ОФК номидан иштирок этади. "ФИФА плей-офф" саралашида иккита КОНКАКАФ, биттадан Осиё, Африка, Жанубий Америка ва Океания қитъасидан жамоалар иштирок этишади. 2026 йилнинг март ойида бўладиган ушбу саралаш босқичида Жаҳон чемпионатининг якуний иккита йўлланмаси ўз эгасини топади.
Ироқ – БАА 2:1 (Дастлабки ўйин: 1:1)
Голлар: Кайо 52', Моҳанад Али 66', Амир Ал-Аммари 90+17'
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар