UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Суперлига-2018. "Пахтакор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар  2 14:53Варан: "Мавсумни яхши ўтказиши учун "Реал" кўпроқ куч сарфлаши керак"  0 14:34Эмери: "5-ўриндамиз. Бундан ҳам кўпроғини истаймиз"  4 14:21Хендерсон: "Ливерпуль" совринлар ютишга тайёр"  0 14:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:01Омар Моманидан янгиси: "Манчестер учун олға, Жозе"  9 13:57​"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед". Тахминий таркиблар  5 13:46"Боруссия" футболчиси "Челси"га ўтмоқчи  1 13:28Роналду - 5000-гол ҳақида: "Бундан хурсандман, аммо ғалаба муҳимроқ"  6 13:22Акром Комилов "Пахтакор"га ўтишга яқин  13 13:15Моуриньо: "МЮ - орзуимдаги жамоа эмас"  12 13:00​Карикатура: "Ювентус" "Торино" майдонидан 3 очко билан қайтди  3 12:56Даҳшат! "Штуттгарт" сардорининг отаси стадионда вафот этди  9 12:44"Локомотив" Алибоев ўрнига тажрибали футболчи олиб келиши мумкин  12 12:31Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси "Металлург" билан музокара ўтказди  26

ЖЧ финалига чиққан Златко Далич Ўзбекистонда ишлаши мумкинлигини инкор этмаган (интервью) Янгиликлар

ЖЧ финалига чиққан Златко Далич Ўзбекистонда ишлаши мумкинлигини инкор этмаган (интервью)

Хорватияни Жаҳон чемпионати финалига олиб чиққан "Ал Айн" жамоасининг собиқ бош мураббийи Златко Далич 2 йил олдин сайтимизга эксклюзив интервью берганди.

Ўшанда "Ал Айн" билан Тошкентга ташриф буюрган Златко Далич келажакда Ўзбекистонда ишлаши мумкинлигини инкор этмаган.

Қуйида 2 йил аввал олинган интервьюни қайта чоп этамиз.

Осиё чемпионлар лигаси чорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Ал Айн" тўқнашувининг жавоб ўйини бўлиб ўтади. Тошкентда етиб келган "Ал Айн" жамоаси кеча "Бунёдкор" стадионида ўйинолди расмий машғулотни ўтказаётган пайтда Златко Далич билан алоҳида суҳбатлашишга келишиб олдик. Гарчи ўйинолди бўлсада Златко Далич мурожаатимизга лаббай, деб жавоб қайтарди ва меҳмонхонада интервью олишга келишдик. Одатда ўйиндан бир кун аввал бизнинг мураббийлар қалам аҳли билан суҳбатлашишдан қочишга интилишади. Златко Далич эса юқори профеессионаликни намойиш этди ва уни олдинда қанчалик муҳим ўйин кутиб турганига қарамасдан интервью беришдан бош тортмади.

- "Ал Айн" жамоасига келиш тарихингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...
- "Ал Ҳилол"даги фаолиятимдан сўнг "Ал Айн" клуби менга қизиқиб қолган. Бундан 4 йил муқаддам эса "Ал Айн" клубидан мени ҳар томонлама қониқтирадиган, қизиқарли таклиф келиб тушганди ва шундан кейин бу жамоа бошқарувини ўз қўлимга олишга розилик бердим.

- Мураббий сифатида қайси услубдан фойдаланасиз ва нега?
- Биласизми, мен 20 йилдан ортиқ футболчи сифатида тўп тепганман. Шу фаолиятим давомида кўплаб тажрибали мураббийлар билан ишлаганман. Ҳар бир мураббийдан ўзим учун керакли жиҳатларни ўзлаштиришга ҳаракат қилганман. Мени жамоам кўпроқ тўпни назорат қилиш, юқори прессингга асосланган футбол кўрсатишини истайман ва футболчилардан шуни талаб қиламан. Мен узун паслар орқали ўйнашни маъқул кўрмайман. Қисқа паслар, комбинацион футбол ўйнаш ёқимлироқ.

- "Ал Айн"да Осиё футболи юлдузи Омар Абдулраҳмон ўйнайди. Мураббий сифатида бу каби юқори даражадаги юлдуз футболчи билан ишлаш қанчалик осон? Баъзи юлдуз футболчиларнинг ўзига хос инжиқликлари бўлади. Омар билан ишлашда бу каби муаммоларга дуч келмайсизми?

- Омар ҳақида фақатгина яхши фикрлар билдиришим мумкин. Абдулраҳмон Осиёдаги энг кучли футболчи бўлса керак. Омар бутун жамоани қаттиқ ҳурмат қилади. Унинг инсонийлик сифатларига ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Омар билан ишлашда ҳеч қандай муаммоларга дуч келмайман. Аксинча, бу даражадаги футболчи мураббийга ҳам қўшимча имкониятлар тақдим этади. Шуни айтишим мумкинки, Омар Абдулраҳмоннинг инжиқликлари йўқ. Омарнинг жамоада бўлиши бу бахт. Омар Абдулраҳмон - Осиё футболидаги тилло бола. Унинг юксак иқтидори, катта истеъдод соҳиби эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Омар нафақат жамоани ўйинини қуришда, балки учрашувга алоҳида безаг бера оладиган заргар, десам ҳам бўлади.

- Ўзингиз ҳақингизда, оилангиз хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- Футболчилик фаолиятимнинг катта қисмини Хорватия клубларида ўтказганман. 2000 йили эса футболчилик фаолиятимни якунлагач 2 йил терма жамоада ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганман. Шундан сўнг ўзимни севимли клубим "Вартекс"да спорт директор лавозимида ҳам фаолиятим юритдим. 2005 йилдан бошлаб эса профессионал мураббийлик фаолиятимни бошлаганман. 2010 йили Саудия Арабистони жамоаси "Ал Файсали"дан таклиф тушган ва шундан буён осиё футболида ишлаб келяпман.
Турмуш қурганман, хотиним ва иккита фарзандим бор. Болаларим ҳозирча футболдан йироқда. Улар ҳали ёш ва ўқиш билан машғул.

- Ўзбек клубларидан таклиф тушса Ўзбекистонда ишлашга розилик берармидингиз?

- Мен аввало футболни севаман ва мураббийлик касбини яхши кўрганим учун шу соҳани танлаганман. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Мен "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор" клубларингизни яхши биламан. "Насаф" билан ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келдик. Умуман олганда жамоаларингиз яхши савияга эга. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агарда ўзбек клубларидан яхшигина таклиф тушадиган бўлса, бу ерга келиб ҳам ишлашим мумкин. Ҳаммаси таклифга ва унинг қанчалик қизиқарли эканлигига боғлиқ.

- Ўтган йили "Пахтакор", бу йили эса гуруҳда "Насаф" ва мана ҳозир чорак финалда "Локомотив" билан дуч келдингиз. Ушбу жамоаларимиздан қайси бирини кучлироқ деб айта оласиз?

- "Пахтакор" ва "Насаф" каби жамоаларга қарши гуруҳ босқичида ўйнаганмиз. Бу умуман бошқа ҳолат. Чунки гуруҳ босқичида ҳар хил ҳолатлар юз бериши мумкин ва у ерда баъзан кучни тежаб ҳам ўйнашга тўғри келиши мумкин. Плей-офф босқичи эса умуман бошқа. Бу ерда ҳеч қандай таваккал ёки хатога йўл қўйиш мумкин эмас. Ушбу жамоаларингиз ичидан "Локомотив"ни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Ўйнаган жамоаларим ичида айнан "Локомотив" қолганларига нисбатан бир бош кучли, деб биламан. Лекин "темирйўлчилар" қанчалик кучли бўлишмасин, биз уларни мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олишимиз зарур. Оддий мисол, БААда кечган "Насаф"га қарши ўйинда жамоамизни фақат ғалаба қаноатлантирарди ва биз майдонга фақат уч очко олиш илинжида тушгандик. Якунда эса ўзимиз учун керакли натижага анча ишончли тарзда эришгандик.

- Ўзбек футболчиларидан қайси бири сизга илиқ таассурот қолдирган?

- Сўзсиз Сервер Жепаров. Ушбу футболчи нафақат юртингизда, балки Осиё футболида ҳам ўз ўрнига эга топ даражадаги ўйинчи саналади. Яна кимларни кўрсатиш мумкин? Хитойда ўйнаётган Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Игорь Сергеевни биламан. Улар ҳам яхши савиядаги футболчилар ҳисобланишади. Анзур Исмоилов 5 йилдан буён Хитойда бир маромда, юқори даражада ўйнаб келмоқда. Анзур Исмоилов юқори савияга эга бўлган ҳимоячи. Хитойда узлуксиз 5 йил ўйнаб келаётгани бежизга эмас.

- Жаҳон футболида Месси ва Роналдудан ташқари кимни энг яхши футболчи деб биласиз?

- Бутун дунё шу икки футболчини муҳокама қилмоқда. Улардан ташқари қайсидир футболчини ажратиб кўрсатиш анча қийин. Менга сўзсиз Месси ёқади ва Леони энг зўр деб биламан. Ёқтирган жамоам ҳам "Барселона". Мен мураббий сифатида ҳам айнан ушбу жамоа ўйинини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Хосеп Гвардиоланинг услубидан кўп фойдаланишга интиламан. Мен учун Пеп замонавий футболдаги энг ёрқин мураббийлар бири.


Шу жойда Златко Далич биздан узр сўраган ҳолда суҳбатни тўхтатишимизни илтимос қилди. Сабаби, расмий машғулотдан меҳмонхонага қайтган жамоа кечки овқатга кириши керак эди ва шундан сўнг жамоа билан йиғилиш ўтказиши лозимлигини тушунтирди.

Златко Далич муҳим баҳс олдидан расмий машғулотдан қайтиши биланоқ автобусдан тушиб бизнинг илтимосимизни ерда қолдирмагани учун ҳам унга раҳмат дедик. У эса кулиб, ОАВ ходимлари билан учрашиш, интервью жараёнлари футболнинг бир қисми эканлигини алоҳида таъкидлади. Биз ҳаммамиз мухлислар учун хизмат қилишимиз керак, дея сўзини якунлади. Ҳақиқий профессионал!

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +73   

Фикрлар

+24   
12 июл 13:39:52
v7_
hozirgi dalich bilan avvalgi dalich qiyin masala
+17   
12 июл 14:16:04
Болельщик
Хали хам эртакларни чин деб ишонадиган УФФ деган ташкилот бор.
+11   
12 июл 14:07:01
SARVARBOSS
Эслолмаяпман,ким ким ,қачон?? ЎЗБЕКИСТОН..
Ассалому алейкум..
+8   
12 июл 13:44:43
Dilshod_15
Begamovda info katta lekin sir boy bermaydi
+8   
12 июл 13:41:22
Rasulbek Fayz
Zlatko Dalich O'zbekiston MTJ ga murabbiy bòlsa daxshat bòlardi
+6   
12 июл 13:41:10
Milan_Rassioneri
Zlatko Dalich xam O'zbekistonni JCHga olib chiqolmedi. Xamma gap murabbiy yoki futbolchilarga boĝliq emas. Boshqa jihatlar xam bor. Avvali kottalr xoxlashi kere mundialni
+5   
12 июл 14:07:09
U.D.
Dalich kelmaydi O'zbekistonga, jahon chempionatida Xorvatiya ko'rsatgan o'yinlaridan kelib chiqsak unga top jamoalardan taklif tusha boshlaydi va u eng maqbul variantlarni ko'rib chiqish imkoniga ega bo'ladi. Biz o'zimizni aldayapmiz "palonchi keladi pistonchi keladi "-deb.
+4   
12 июл 13:44:14
Inomjon
2 yil oldin Zidandan soraganda u ham rozi bolardi hozir emas
+3   
12 июл 15:32:56
Usenov
Bu trener kemaydi.Chunki Xorvatya finaldami?
Demak katta natija.Jch keyin Xorvatiya bn Shartnomani uzaytiradi.
Vaqt.vaqt ketyapti..Nima boldi MTJ ga murrabiy olib kelamiz degani..Qani??? BU YERDA MUXLISLAR YONIB YOTIPDI BOWAA YOQDA ESA..JIM JITLIK.(UFA) .SHU FIKIRIMGA QOSHILASZLARMI???????????????
+3   
12 июл 14:10:31
Mirjalol Eshmonov
Knyaz u davrlar o'tib ketti !!!
+3   
12 июл 13:40:08
TheRed
MTJ ga chaqirish kerak unda
+2   
12 июл 15:08:33
Asadullox Buzrukxonov
ЭРОН тренрини об кеволила кейин Хорватия никига хакида ойлашиб корамиз
+2   
12 июл 14:09:44
Milan_Rassioneri
Xamma o'zicha avval milliy chempionatimizni tozalash kere, bolalar futbolida isloxat qilish kere dedi. Nima Panamada xammasi zo"r dib o'ylesilami bizdan battar bulsa bordir lekin bizdan yaxshi emas. Kottalarni uzo xoxlasa Qosimovni uzi xam termani JCHga bemalol olib chiqadi. Uning uchun murabbiyga sharoit qilib berish kere uni ishiga aralshmaslik kere. Murabbiyga yordam berish kere. Vaqtida Eron FFsi yozuv chizuv qilib o'ziga qarshi uchrashuvda 5nafar asosiy tarkib uyinchimizni maydonga tushushiga yo'l quymagandi. Nimaga ushanda federatsiya Abramovga yordam bermadi, yoki vaqtida Abramov kere bulsa Tunis-u Brazilyaga borib o'rtoqlik uyinlari uynab keldi(lekin OKda shunga yarasha uyin va natija qilib bergandi) lekin nimaga Qosimovga shunaqa sharoit yaratib berlimadi. Xullas bizda kottalarni uzi xoxlamasa Dalich tugul butun bishli Xarvatyani tatkibi bilan kuchirb kelsa xam foydasa yu. Bekorga qanchadan qancha vatandoshlariniz termamizni mundialda kurolmay omonatini topshirepti
+2   
12 июл 13:38:06
Большой футбол.
Косимовни кайтаринг термага ,унданда яхши номзод йок .
+1   
12 июл 14:14:44
JKarshiev
Kamroq xayol surish kerak! Bu ketishda MTJ OK 2019ga ham Kapadze bn boradi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди
Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бир неча йиллардан...  171
РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди
Суперлиганинг якунланган мавсумида "Локомотив" шарафини...  68
Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги
Бир неча йиллар олдин жаҳон футболи юлдузи бўлган футболчилар...  78
Эшитдик-да: "Локомотив"да даҳшатли йўқотишлар бўлади Эшитдик-да: "Локомотив"да даҳшатли йўқотишлар бўлади
Суперлиганинг амалдаги чемпиони таркибида қатор ўзгаришлар рўй бериши ...  62
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг