Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Роналду ҳақида фикр билдирди

2 июл 2026, 14:10
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич 2026 йилги жаҳон чемпионатида Португалия миллий жамоасининг ўйин даражаси ҳақида фикр билдириб, уларнинг юлдузли ҳужумчиси Криштиану Роналдуга юқори баҳо берди.

"Бу дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири. Уларда фантастик ишларни амалга ошираётган ажойиб мураббий бор. У буни Бельгияда, энди эса Португалияда ҳам исботлади. Уларда исталган сонияда гол ура оладиган Роналду бор. Португалиянинг асосий устунлиги — техник маҳорат ва тўп назоратидир. Улар ушбу компонентда ҳақиқатан ҳам жуда кучли, кўплаб вазиятлар яратишга қодир ва ҳар доим устунликка эгалик қилишга интилишади", — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo