UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  16 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Златко Далич: "Яхши таклиф бўлса ўзбек клубларида ҳам ишлашим мумкин" Янгиликлар

Златко Далич: "Яхши таклиф бўлса ўзбек клубларида ҳам ишлашим мумкин"

БААнинг "Ал Айн" жамоасининг хорватиялик бош мураббийи Златко Далич сайтимизга эксклюзив интервью берди.


Осиё чемпионлар лигаси чорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Ал Айн" тўқнашувининг жавоб ўйини бўлиб ўтади. Тошкентда етиб келган "Ал Айн" жамоаси кеча "Бунёдкор" стадионида ўйин олди расмий машғулотни ўтказаётган пайтда Златко Далич билан алоҳида суҳбатлашишга келишиб олдик. Гарчи ўйин олди бўлсада Златко Далич мурожаатимизга лаббай, деб жавоб қайтарди ва меҳмонхонада интервью олишга келишдик. Одатда ўйиндан бир кун олдин бизнинг мураббийлар қалам аҳли билан суҳбатлашишдан қочишга интилишади. Златко Далич эса юқори профеессионаликни намойиш этди ва уни олдинда қанчалик муҳим ўйин кутиб турганига қарамасдан интервью беришдан бош тортмади.


- "Ал Айн" жамоасига келиш тарихингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...

- "Ал Ҳилол"даги фаолиятимдан сўнг "Ал Айн" клуби менга қизиқиб қолган. 4 йил муқаддам эса "Ал Айн" клубидан мени ҳар томонлама қониқтирадиган қизиқарли таклиф келиб тушганди ва шундан сўнг бу жамоа бошқарувини ўз қўлимга олишга розилик бердим.

- Мураббий сифатида қайси услубдан фойдаланасиз ва нега?

- Биласизми, мен 20 йилдан ортиқ футболчи сифатида тўп тепганман. Шу фаолиятим давомида кўплаб тажрибали мураббийлар билан ишлаганман. Ҳар бир мураббийдан ўзим учун керакли жиҳатларни ўзлаштиришга ҳаракат қилганман. Мени жамоам кўпроқ тўпни назорат қилиш, юқори прессингга асосланган футбол кўрсатишини истайман ва футболчилардан шуни талаб қиламан. Мен узун паслар орқали ўйнашни маъқул кўрмайман. Қисқа паслар, комбинацион футбол ўйнаш ёқимлироқ.


- "Ал Айн"да Осиё футболи юлдузи Омар Абдулраҳмон ўйнайди. Мураббий сифатида бу каби юқори даражадаги юлдуз футболчи билан ишлаш қанчалик осон? Баъзи юлдуз футболчиларнинг ўзига хос инжиқликлари бўлади. Омар билан ишлашда бу каби муаммоларга дуч келмайсизми?

- Омар ҳақида фақатгина яхши фикрлар билдиришим мумкин. Абдулраҳмон Осиёдаги энг кучли футболчи бўлса керак. Омар бутун жамоани катта ҳурмат қилади. Унинг инсонийлик сифатларига ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Омар билан ишлашда ҳеч қандай муаммоларга дуч келмайман. Аксинча, бу даражадаги футболчи мураббийга ҳам қўшимча имкониятлар тақдим этади. Шуни айтишим мумкинки, Омар Абдулраҳмоннинг инжиқликлари йўқ. Омарнинг жамоада бўлиши бу бахт. Омар Абдулраҳмон бу Осиё футболидаги тилло бола. Унинг юксак иқтидори, катта истеъдод соҳиби эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Омар нафақат жамоани ўйинини қуришда, балки учрашувга алоҳида безаг бера оладиган заргар, десам ҳам бўлади.

- Ўзингиз ҳақингизда, оилангиз хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- Футболчилик фаолиятимнинг катта қисмини Хорватия клубларида ўтказганман. 2000 йили эса футболчилик фаолиятимни якунлагач 2 йил терма жамоада ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганман. Шундан сўнг ўзимни севимли клубим "Вартекс"да спорт директор лавозимида ҳам ишлаганман. 2005 йилдан бошлаб эса профессионал мураббийлик фаолиятимни бошлаганман. 2010 йилда эса Саудия Арабистони жамоаси "Ал Файсали"дан таклиф тушган ва шундан буён осиё футболида ишлаб келяпман.
Турмуш қурганман, хотиним ва иккита фарзандим бор. Болаларим ҳозирча футболдан йироқда. Улар ҳали ёш ва ўқиш билан машғул.

- Ўзбек клубларидан таклиф тушса Ўзбекистонда ишлашга розилик берармидингиз?

- Мен аввало футболни севаман ва мураббийлик касбини яхши кўрганим учун танлаганман. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Мен "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Пахтакор" клубларингизни яхши биламан. "Насаф" билан ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келдик. Умуман олганда жамоаларингиз яхши савияга эга. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агарда ўзбек клубларидан яхшигина таклиф тушадиган бўлса, бу ерга келиб ҳам ишлашим мумкин. Ҳаммаси таклифга ва унинг қанчалик қизиқарли эканлигига боғлиқ.

- Ўтган йили "Пахтакор", бу йили эса гуруҳда "Насаф" ва мана ҳозир чорак финалда "Локомотив" билан дуч келдингиз. Ушбу жамоаларимиздан қайси бирини кучлироқ деб айта оласиз?

- "Пахтакор" ва "Насаф" каби жамоаларга қарши гуруҳ босқичида ўйнаганмиз. Бу умуман бошқа ҳолат. Чунки гуруҳ босқичида ҳар хил ҳолатлар юз бериши мумкин ва у ерда баъзан кучни тежаб ҳам ўйнашга тўғри келиши мумкин. Плей-офф босқичи эса умуман бошқа. Бу ерда ҳеч қандай таваккал ёки хатога йўл қўйиш мумкин эмас. Ушбу жамоаларингиз ичидан "Локомотив"ни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Ўйнаган жамоаларим ичида айнан "Локомотив" қолганларига нисбатан бир бош кучли, деб биламан. Лекин "темирйўлчилар" қанчалик кучли бўлишмасин, биз уларни мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олишимиз зарур. Оддий мисол, БААда кечган "Насаф"га қарши ўйинда бизни фақат ғалаба қаноатлантирарди ва биз майдонга фақат уч очко олиш илинжида тушгандик. Якунда эса ўзимиз учун керакли натижага анча ишончли тарзда эришгандик.

- Ўзбек футболчиларидан қайси бири сизга илиқ таассурот қолдирган?

- Сўзсиз Сервер Жепаров. Ушбу футболчи нафақат юртингизда, балки Осиё футболида ҳам ўз ўрнига эга топ даражадаги ўйинчи саналади. Яна кимларни кўрсатиш мумкин? Хитойда ўйнаётган Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Игорь Сергеевни биламан. Улар ҳам яхши савиядаги футболчилар ҳисобланишади. Анзур Исмоилов 5 йилдан буён Хитойда бир маромда, юқори даражада ўйнаб келмоқда. Анзур Исмоилов юқори савияга эга бўлган ҳимоячи. Хитойда узлуксиз 5 йил ўйнаб келаётгани бежизга эмас.

- Жаҳон футболида Месси ва Роналдудан ташқари кимни энг яхши футболчи деб биласиз?

- Бутун дунё шу икки футболчини муҳокама қилмоқда. Улардан ташқари қайсидир футболчини ажратиб кўрсатиш анча қийин. Менга сўзсиз Месси ёқади ва Леони энг зўр деб биламан. Ёқтирган жамоам ҳам "Барселона". Мен мураббий сифатида ҳам айнан ушбу жамоа ўйинини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Хосеп Гвардиоланинг услубидан кўп фойдаланишга интиламан. Мен учун Пеп замонавий футболдаги энг ёрқин мураббийлар бири.


Шу жойда Златко Далич биздан узр сўраган ҳолда суҳбатни тўхтатишимизни илтимос қилди. Сабаби, расмий машғулотдан меҳмонхонага қайтган жамоа кечки овқатга кириши керак эди ва шундан сўнг жамоа билан йиғилиш ўтказиши лозимлигини тушунтирди.

Златко Далич муҳим баҳс олдидаги расмий машғулотдан қайтиши биланоқ автобусдан тушиб бизнинг илтимосимизни ерда қолдирмагани учун ҳам унга раҳмат дедик. У эса кулиб, ОАВ ходимлари билан учрашиш, интервью жараёнлари футболнинг бир қисми эканлигини алоҳида таъкидлади. Биз ҳаммамиз мухлислар учун хизмат қилишимиз керак, дея сўзини якунлади.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика