ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон термаси ўрин олган E гуруҳининг барча иштирокчилари маълум!

Mirjalol Normatov
17 окт 2023, 19:26
ЖЧ-2026 саралашининг Осиё қитъасида 1-босқич учрашувларига якун ясалмоқда.

Дастлабки босқичда Бутан термасига қарши куч синашган Гонконг термаси икки ўйин ҳисобига кўра рақибидан устун келди, 4:2.

Илк учрашувда Гонконг термаси ўз мамлакатида рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, иккинчи ўйинда 0:2 ҳисоби билан ютқазди.

Шу орқали Гонконг термаси E гуруҳида Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон термаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia