UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  1 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   3 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  2 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  4 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  17

Жасур Ҳакимов: “Пахтакор”га қайтишимни кутгандим” Янгиликлар

Жасур Ҳакимов: “Пахтакор”га қайтишимни кутгандим”

Аслида “Пахтакор”га тегишли бўлган Жасур Ҳакимов ўтган мавсумни “Сўғдиёна”да ўтказди. Бу йилги эса Бекободнинг “Металлург” клубида бошлади ва ярим мавсум давомида шу жамоа шарафини ҳимоя қилди.
Бироқ давралар оралиғида Игорь Сергеев “Бейжинг Гоан” клубига ижарага берилгач “шерлар” Жасур Ҳакимовни ортга қайтаришди. Ҳужумчи иккинчи даврага тайёргарликни тўлиғича Тошкент клуби сафида ўтказди. Биз Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Металлург”да ўтган ярим мавсум ҳақида нима дея оласиз?

- “Металлург” бир неча йиллардан буён олий лигада бир маромда иштирок этиб келаётган кам сонли клублардан  бири ҳисобланади. Жамоа ҳар томонлама яхши шаклланган, исталган рақиб билан бемалол ўйнай олади. Энг асосийси “Металлург”да аҳиллик жуда юқори даражада экан. Барча йигитлар бир-бирларини қаттиқ ҳурмат қилишади. Тажрибали футболчилар ёшларга билмаганларини ўргатишади, керак бўлса танбеҳ беришади. Шу боис майдонда ёшлар ва тажрибали футболчилар биргаликда рақибларга ҳақиқий бош оғриқ бўла олишди.

Бундан ташқари бекободлик мухлислар ҳам жамога чин дилдан ишқибозлик қилишади. “Металлург”нинг бу натижасида мухлисларни ҳам ўрни жуда катта. Агар жамоа шундай ўйнашда давом этса иккинчи даврада совринли ўринларга бемалол даъвогар бўлиши мумкин. Бу борада уларга омад тилаб қоламан.

- Ўтган йил “Сўғдиёна”да асосий ҳужумчи эдингиз, “Металлург”да эса мураббийлар камроқ имкон беришди. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

- Тўғри айтдингиз. “Металлург”да “Сўғдиёна”га нисбатан камроқ асосий таркибда тушдим. Лекин бу мураббийлар билан муносабатларимиз ёмон эди дегани эмас. Улар билан ҳеч қандай тушунмовчилик бўлгани йўқ. Кам майдонга тушишимга ўзим айбдорман дея оламан. Қаердадир хато қилганман, шунинг учун мураббийлар камроқ майдонга туширишди. Яна қайтариб айтаман бунинг учун мураббийларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улардан кўп нарса ўргандим.

- Давралар оралиғида “Пахтакор”га қайтиш сиз учун кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Ростини айтсам бу ҳолат мен учун кутилмаган бўлмади. Сабаби чемпионат бошланишидан олдин “Металлург”га ижарага беришганидаёқ мураббийлар биринчи даврадан сўнг ортга қайтишимни айтишганди.  Шу боис ҳам чақирув мен учун кутилмаган ҳолатда содир бўлгани йўқ.



- “Пахтакор” сизни қандай кутиб олишди?

- “Пахтакор”да яхши кутиб олишди. Барчаси олдингидек, ўша-ўша. Ҳамма нарса менга таниш, яқин бўлган инсонлар жуда кўп. Шунинг учун бу ерда ман ўзимни уйимдегидек ҳис қилаяпман. Насиб қилса иккинчи даврада жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан. “Пахтакор” Ўзбекистоннинг энг совриндор клуби ҳисобланади. Жамоа деярли ҳар мавсумда Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб келганман. Энди клублар доирасида ҳам халқаро мусобақаларда қатнашишни истайман. Бунинг учун “шерлар” билан ғалабаларни қўлга киритишим керак.

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай ўтди?

- Тайёргарлик яхши ўтди дея оламан. Клубнинг Қибрайдаги базасида иккинчи даврага ҳозирлик кўрдик. Бу ерда футболчилар учун барча шароитлар яратиб қўйилган. Футболчилар ва мураббийлар мавсумнинг иккинчи қисмига муносиб тайёргарлик кўришди. Барча йигитлар иккинчи даврага тайёр ҳолатда келишди. Назорат учрашувларида “Шўртан”, “Нефтчи” ва “Олмалиқ” каби клублар билан ўйнадик.

- Ҳужумда қайси футболчилар билан рақобат қиласиз?

- Жамоада мен билан бирга Акобир Тўраев ва Андрей Сидоров каби ҳужумчилар бор.

- Улар сизга нисбатан ёшроқ. Шу жиҳатдан олиб қарасак “Пахтакор” жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлишга яқинсиз. Бунга тайёрмисиз?

- Ҳа, албатта тайёрман. Энг катта орзуим “Пахтакор”дек жамоада ўйнаш. Агар мураббийлар менга ишонч билдиришса, уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан. Лекин очиғини айтаман Тўраев ва Сидоров билан рақобатда ютиб чиқиш осон бўлмайди. Агар меҳнат қилмай қўсам мураббийлар мени захирага ўтказиб қўйишлари турган гап. Шу боис машғулотларда ҳам, ўйинлар вақтида ҳам 100 фоиздан кўпроқ куч сарфлашим лозим бўлади.

- “Пахтакор” биринчи даврада кўп очколарни йўқотиб бўлди. Жамоа олдига иккинчи даврада қандай мақсад қўйилди?

- “Пахтакор” ҳар доим ўз олдига фақат олий мақсадларни қўяди. Тўғри биринчи даврада кўп очколар бой берилди, лекин ишонинг “Пахтакор”нинг мақсади ҳозир ҳам чемпионлик ҳисобланади. Иккинчи даврадаги барча ўйинларда ғолиб чиқишни истаймиз. Насиб қилса бу мавсумда камида совринли ўринларни эгаллаймиз ва кейинги йил Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритамиз. Бунинг учун бутун жамоа бир мушт бўлиб ҳаракат қилишга тайёр.

- Иккинчи давра учун Жасур Ҳакимовнинг шахсий мақсади қандай?

- Мақсад аввало - жамоавий муваффақият. Футбол жамоавий ўйин, шу боис жамоа ғалаба қозониши учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Мана шу мақсад йўлида мен ҳам “Пахтакор”га ўз голларим билан ёрдам бермоқчиман. Мен ҳужумчиман, ҳужумчининг вазифаси эса гол уриш. Шундай экан, жамоа мухлисларини қувонтириш учун кўплаб голлар урмоқчиман. Энг асосийси гол урган ўйинларда “Пахтакор” ғолиб бўлаверсин.

- “Пахтакор” мухлислари ҳақида гап очдингиз. Клуб мухлислари жуда талабчан. Танқидлар бўлса уларга тайёрмисиз?

- Танқид менгача ҳам бўлган, мендан кейин ҳам бўлади. Танқид бор жойда ўсиш бўлади. Худо хоҳласа ўз ўйиним орқали танқид қилишларига йўл қўймасликка ҳаракат қиламан.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика