UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Жасур Абдураимов: "Хитойдаги мусобақа биз учун анча фойдали бўлди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Хитойдаги мусобақа биз учун анча фойдали бўлди"

Ўзбекистон ёшлар U-19 терма жамоаси ўтган ҳафта Хитой мамлакатида ўтказилган мусобақада қатнашиб қайтди.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз тўртта жамоа қатнашган мусобақада чемпион бўлгани ҳақида хабар бергандик. Биз Тошкентдаги ўтаётган "Эртанги кун спорти" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон U16 - Туркманистон U16 ўйинини кузатган Жасур Абдураимовнинг Хитойдаги мусобақа таассуротлари билан қизиқдик.

"Хитойдаги халқаро мусобақа аввало Баҳрайндаги U19 Осиё чемпионати тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. У ерда биз Хорватия, Хитой ва Филиппин каби жамоаларига қарши ўйнадик.

Биринчи турда Хорватия билан куч синашди. Европа жамоаси анча тезкор, яхши ташкил этилганини кўрдик. Бу ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Кейин мезбон Хитой билан ўйнадик. Шахсан мен учун Хитой Осиё қитъасининг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. 3:1 ҳисобида ютган бўлсак ҳам ўйин осон ўтгани йўқ. Сўнгги турни Филиппинга қарши ўтказдик. Айтиш мумкинми бу баҳсда биз рақибдан барча жабҳада устун бўлдик ва 9:0 ҳисобида ғалабага эришдик

Айтганимдек бу Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида фойдали мусобақа бўлди. Ҳимоядан ҳужумга ўтиш ва ҳужумда 3-зонада ўйнаш каби иккита тактикани синовдан ўтказиб олдик. Тўғри йўлдан кетаяпмиз. Қитъа чемпионатига қадар вақт бор, 3-4та жойни кучайтиришимиз керак. Кейинги режаларга келсак март ойида Тошкентда йиғин ўтказамиз. Менимча битта ўртоқлик учрашуви ўтказсак керак", - дейди Жасур Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. 

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика