UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

"Жасорат" соврини соҳиби Ҳасан Раҳимжонов билан суҳбат Янгиликлар

"Жасорат" соврини соҳиби Ҳасан Раҳимжонов билан суҳбат

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва Профессионал Футбол Лигаси йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Маросимда футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар билан бир қаторда биринчи лигада иштирок этган Тошкентнинг Рубин жамоаси шифокори Ҳасан Раҳимжонов ҳам "Жасорат" соврини билан тақдирланди. Биз Ҳасан ака билан боғланиб суҳбатлашдик:

- Ҳасан ака, аввало соврин билан табриклаймиз. Ўзингиз ҳақингизда гапириб берсангиз.

- Табрик учун раҳмат. Мен Мирзо Улуғбек тумани, 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида болалар травматолог-ортопед шифокори бўлиб ишлаш билан биргаликда 2019 йил февраль ойидан бери "Рубин" жамоасида ҳам ишлаб келяпман.

- Ўша "Пахтакор-2" - "Рубин" ўйинида қандай воқеа бўлганди?

- "Пахтакор-2" билан ўйинда жамоамиз футболчиси Ҳусан Ҳасанов мезбонлар дарвозабони билан тўқнашиб кетиб ҳушини йўқотиб қўйди ва тили орқага кетиб қолди. Зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатиб футболчини ҳаётини сақлаб қолишга эришдик.

- Ҳасан ака, кейинги йил ҳам "Рубин"да ишлашда давом этасизми?

- Ҳа. Футболни жуда яхши кўраман. "Рубин" жамоасида келаси йилларда ҳам яхши ишлаб келажакда Ўзбекистон терма жамоасида ишлашни ният қиламан.



Фарҳоджон Узоқов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика