

"Бухоро" ва "Машъал" ўртасидаги ўйинлар хоҳ уйда бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин доим кескин ўтган. Биз сафардан ғалаба билан қайтмоқчимиз. Кимда ғалабага бўлган иштиёқ кўп бўлса ўша жамоа 3 очко олади. Кўп нарса характерга боғлиқ деб ўйлайман.
Балки рақиб сафида тажрибали футболчилар кўпроқдир. Аммо улар ҳам бизга ўхшаган футболчилар. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Ким яхшироқ ҳаракат қилса ва камроқ хато қилса ўша ютади.
Ўтган турда мавсумдаги биринчи голимни урдим. Агар Бухорода ҳам гол уриб биз ғалаба билан қайтсак бундан албатта жуда хурсанд бўлардим", - дейди Жамшид Ҳасанов.
"Машъал" матбуот хизмати



