UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  0 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  9 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  16 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16

Иван Соловьёв: "Канчельскис учун "Навбаҳор"да барча тенг эди. "Насаф"да янги марраларни забт этмоқчиман" Янгиликлар

Иван Соловьёв: "Канчельскис учун "Навбаҳор"да барча тенг эди. "Насаф"да янги марраларни забт этмоқчиман"

Қаршининг "Насаф" жамоаси кеча ўз сафига россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёвни қўшиб олганини расман эълон қилди.

2019 йилдан бери чемпионатимизда ўйнаб келаётган футболчини мухлислар жуда яхши танишади. "Навбаҳор"даги 3 йиллик фаолияти давомида у қолган легионерларга нисбатан яхши таассурот қолдира олди, дея оламиз. Ушбу мавсумдан бошлаб эса Соловьёв "аждарлар" либосида ҳаракат қилади. 


- Иван "Навбаҳор" билан шартномангиз бўлишига қарамасдан клубни тарк этиб "Насаф"га кўчиб ўтдингиз. Наманганликлар сизни олиб қолишни истамадими ёки бу ўзингиздан чиққан ғоями?

- "Навбаҳор"дан кетиш ўзимнинг фикрим эди. Айтганингиздек клуб билан яна бир йиллик шартномам бор бўлишига қарамай жамоамни ўзгартирдим. Менга "Насаф"дан жиддий таклиф борлигини айтишди. Уларнинг чорловини кўп ҳам ўйлаб ўтирганим йўқ. 

- Сизни Қаршига жалб қилган асосий жиҳат нима?

- Бу жамоада футболчиларга бўлган муносабат яхшилигидан хабардорман. "Насаф"нинг инфратузилмасига қойил қолмасдан иложи йўқ. Умуман олганда янги жамоага қўшилганимдан хурсандман. 

- "Навбаҳор"да Андрей Канчельскис, Деян Журжевич, Нўъмон Ҳасанов, Виктор Жалилов каби мураббийлар билан ишладингиз. Уларнинг қайси бирига алоҳида таъриф бера оласиз?

- Сиз айтган мураббийлар орасидан энг яхшиси Андрей Канчельскис эди. Унинг даврида жамоа жисмонан жуда яхши тайёргарликка эга бўлган. Андрей Антанасович ўз жамоасидаги футболчиларни яхши кўрарди. Мураббий учун барча бирдек ҳисобланарди. 

- 2021 йилги мавсум якунлангач ўзингизда қандай истак бор эди, Ўзбекистонда ёки хорижда фаолиятингизни давом эттириш?

- Албатта Ўзбекистонда қолиб ўйнаш истаги кучлилик қилди. 

- Қишки трансферлар вақтида яна қайси клублардан таклифлар олдингиз?

- Кўплари аниқ музокарагача бормади. Фақатгина АГМК алоқага чиқди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика