Италия кетма-кет 4-марта Еврода плей-оффга чиқди. 2004 йилда жамоани кимлар гуруҳда қолдириб кетганди?

Aziz Tukhtamuradov
17 июн 2021, 07:05
Италия терма жамоаси кеча Швейцарияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

"Скуадра адзурра" олти очко тўплаб, плей-офф босқичига йўл олди. Бу орқали энди италияликлар ушбу мусобақада кетма-кет 4-маротаба плей-офф босқичида қатнашадилар.

Охирги марта Италия Евро-2004 мусобақасида гуруҳда қолиб кетишганди. Ўшанда жамоа 5 очко тўплаганди. Жамоа қўшимча кўрсаткичлар эвазига сўнгги турда ўзаро дуранг ўйнаган Швеция ва Дания (2:2) терма жамоаларидан кейин учинчи ўринда қолганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta